"Otra Lectura": Ўзбек сўмининг мустаҳкамланиши европалик инвесторлар учун Ўзбекистоннинг жозибадорлиги ва ишончлилигини оширмоқда
Сентябрь 06, 2025. 15:16 • 57 сония
• 32
МАДРИД, 6 сентябрь. /"Дунё" АА/. Испаниянинг нуфузли "Otra Lectura" электрон нашрида "Ўзбек сўмининг эволюцияси ва унинг Европа ва Ўзбекистон ўртасидаги ишбилармонлик муносабатлари учун афзалликлари" сарлавҳали мақола эълон қилинди деб хабар қилмоқда "Дунё"АА мухбири.

Мақолада сўнгги ўн йил ичида ўзбек сўмининг еврога нисбатан курси сезиларли ўзгаришларга учрагани, бу динамика Европа ва Ўзбекистон ўртасидаги ишбилармонлик ва иқтисодий алоқаларга сезиларли таъсир кўрсатиб, ҳамкорлик учун янги имкониятлар очиши таъкидланган.
"Ўзбек сўмининг мустаҳкамланиши европалик инвесторлар учун Ўзбекистоннинг жозибадорлиги ва ишончлилигини оширмоқда. Валюта барқарорлиги молиявий хавфларни камайтиради ва стратегик аҳамиятга эга бўлган соҳаларга – қайта тикланадиган энергия, тоғ-кон саноати ва қишлоқ хўжалигига инвестицияларни рағбатлантиради. Бу нафақат мамлакат иқтисодиётининг янада ўсишига ёрдам беради, балки жадал ривожланаётган бозорда Европа компаниялари учун янги истиқболларни очади", – деб қайд этилган мақола.
Шунингдек, ўзбек сўмининг мустаҳкамланиши ўзбек истеъмолчилари учун Европа товарлари импорти нархини пасайтириб, ўзаро савдони ривожлантиришга ёрдам бериши таъкидланган.
Мақола хулосасида "Ўзбек сўмининг еврога нисбатан мустаҳкамланиши, шунингдек, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш иқтисодий ривожланиш ва технологик тараққиёт нуқтаи назаридан иккала томон учун ҳам манфаатлидир", – дейилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди