Logo

"Q8 Press": Рақамлаштириш ШҲТнинг узоқ муддатли ривожланиш режаларига ва институционал архитектурасига киритилган

Август 31, 2025. 13:05 • 2 дақ

21
"Q8 Press": Рақамлаштириш ШҲТнинг узоқ муддатли ривожланиш режаларига ва институционал архитектурасига киритилган

АЛ-КУВАЙТ, 31 август. /"Дунё" АА/. Кувайтнинг "Q8 Press" электрон порталида "ШҲТнинг рақамли ривожланиш стратегияси: имкониятлар ва муаммолар" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

 Нашрда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ўзининг рақамли кун тартибини амалга оширишда муҳим босқичга киргани қайд этилган .Сўнгги беш йил ичида ташкилот рақамлаштиришни тобора фаол равишда деярли барча йўналишларга – электрон бошқарув ва трансчегаравий савдодан тортиб киберхавфсизлик, инфратузилма ривожлантириш ҳамда сунъий интеллектгача – жорий этмоқда.

"Бироқ, декларациялардан амалиётга ўтилар экан, ШҲТ технологик номутаносибликлар, суверенитетлар ўртасидаги рақобат ва ташқи геосиёсий босимлар билан белгиланадиган мураккаб шароитга дуч келмоқда", – дея қайд нашрда.

Кувайт ОАВ ёзганидек, аъзо давлатларнинг сиёсий раҳбарияти рақамли трансформацияни энг муҳим стратегик устувор йўналишлардан бири деб белгилаган. Рақамлаштириш ташкилотнинг узоқ муддатли ривожланиш режаларига ва институционал архитектурасига киритилган.

 Бу қатор асосий ҳужжатларда акс этган: 2020 йилда қабул қилинган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг Рақамли иқтисодиёт ҳақидаги баёноти, 2023 йилдаги Рақамли трансформация тўғрисидаги баёнот ҳамда 2025 йил июнида тасдиқланган Рақамли трансформация бўйича Ҳаракатлар режаси.

Шу билан ШҲТ рақамли трансформацияни эндиликда тор соҳавий масала сифатида эмас, балки минтақавий интеграция ва тобора иккига бўлинаётган глобал технологик тартибда стратегик автономия учун асос сифатида кўрмоқда.

 Муаллиф ёзганидек, ташкилотнинг рақамли интеграцияга тобора кўпроқ йўналишини бир қатор жараёнлар тасдиқлайди.

"Q8 Press" электрон порталида жойлаштирилган мақола хулосасида "ШҲТнинг рақамли трансформация стратегияси кенг қамровли ва ўз вақтида ишлаб чиқилган. Бу глобал бошқарувдаги бўшлиқларни тўлдиришга интилаётган минтақавий ташкилотлар тенденциясини акс эттиради", – деб ёзилган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш