"Sahm News" газетаси: Ўзбекистон барқарор ривожланишни ва фуқароларнинг муносиб ҳаётини таъминловчи инновацион ислоҳотларни жаҳон ҳамжамиятига намойиш этмоқда
Сентябрь 20, 2025. 15:06 • 2 дақ
• 47
АР-РИЁЗ, 20 сентябрь. /"Дунё" АА/. Саудия Арабистонининг "Sahm News" газетаси сайтида "Ўзбекистонда камбағалликка қарши курашиш: 2030 йилга бориб фаровонлик тарихий мақсади" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда қайд этилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Наманганда бўлиб ўтган "Камбағалликдан фаровонлик сари" учинчи халқаро форумининг очилиш маросимидаги нутқида инклюзив фаровонликка эришиш йўлидаги улкан мақсад – 2030 йилгача Ўзбекистонда камбағалликка тўлиқ барҳам беришни эълон қилди.
"Глобал муаммолар, жумладан, иқтисодий беқарорлик ва иқлим ўзгариши шароитида Ўзбекистон барқарор ривожланишга кўмаклашувчи ва фуқароларнинг муносиб ҳаётини таъминловчи инновацион ислоҳот моделини олиб бормоқда. Кенг қамровли ислоҳотлар туфайли Ўзбекистон 7,5 миллион кишини камбағалликдан чиқарди, 2024 йилда камбағаллик даражаси 8,9 фоизгача пасайди, йил охиригача уни 6 фоизга камайтириш режалаштирилган", – дейилган нашрда
Бу ўсиш иқтисодий тараққиётнинг икки баробар ортиши билан боғлиқ бўлиб, 2024 йил охирига келиб аҳоли жон бошига даромад 3500 долларга етиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, пандемия даврида ажратилган 8 миллиард доллар 5,2 миллион фуқарони камбағалликдан ҳимоя қилишга ва иқтисодий таназзулнинг олдини олишга ёрдам берди. Ўзбекистонда аҳолининг манзилли ижтимоий реестрларини ва ҳар бир оила билан индивидуал равишда ишловчи маҳалла миқёсидаги тизимни яратиш орқали камбағалликни қисқартириш бўйича инновацион ёндашув қўлланилмоқда.
Нашрда таъкидланганидек, Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон 2030 йилгача камбағалликни икки баробарга қисқартириш мажбуриятини яна бир бор тасдиқлаб, мамлакат камбағалликни қашшоқликни тугатишга тайёрлигини маълум қилди.
"Янги Ўзбекистон" модели орқали Ўзбекистон 2030 йилгача инклюзив фаровонликка эришиш учун иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни инфратузилма билан уйғунлаштирган глобал моделни тақдим этиб, муаммоларни имкониятларга айлантириш бўйича кучли иродани намоён этмоқда", – деб ёзилган "Sahm News" мақоласида.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди