Logo

"Watan News" газетаси: Сурхандарё нафақат тарихий, балки табиий ва шифобахш салоҳияти билан ҳам бетакрор ҳудуд

Июль 07, 2025. 11:51 • 2 дақ

49
"Watan News" газетаси: Сурхандарё нафақат тарихий, балки табиий ва шифобахш салоҳияти билан ҳам бетакрор ҳудуд

АР-РИЁЗР-РИЁТ, 7 июль. /"Дунё" АА/. Саудия Арабистоннинг "Watan News" газетасида "Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти – қадимий цивилизациялар бешиги" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақолада Сурхандарё вилоятининг ўзига хос табиати, бой тарихи ва маданий мероси қаламга олинган. "Сурхандарё — Ўзбекистоннинг энг жанубий қисми бўлиб, у қадимги цивилизацияларнинг бешиги ҳисобланади. Мазкур ҳудуддаги машҳур археологик ёдгорликлар, тарихий қадамжолар ва меъморий ёдгорликлар сайёҳлар орасида машҳур. Улар қаторида Дальверзинтепа, Фаёзтепа, Қаратепа ва Ҳаким ат-Термизий мақбарасини алоҳида таъкидлаш жоиз", – деб таъкидланган нашарда.

Материлда Сурхонарёда табиий ва экологик туризм ҳам ривожлангани қайд этилган. "Сурхандарё тоғлари, палеонтологик объектлари ва петроглифлари, жумладан, Қизил каньон, Бой-Булоқ ва Мачай ғорлари, Зараутсай, Каптархона ва Каришото водийлари табиатсеварларни ром этиши бор гап. Ҳудудда жойлашган табиий мўъжизалар, жумладан, Сангардак шаршараси ва Бешбулақ кўли, сайёҳларга фаол дам олиш ва илмий тадқиқотлар учун имконият яратади", – дейилган мақолада.

Нашрда, шунингдек, Сурхандарёнинг маданий мероси, миллий таомлари, шифобахш манбалар ва санаторийлар ҳақидаги маълумотлар ўқувчилар эътиборига тақдим этилган.

"Бойсун баҳори" каби фестиваллар, "Омонхона" ва "Хўжайбук" каби табиат қўйнидаги шифохоналар, UNESCO рўйхатига киритилган маданий анъаналар — буларнинг барчаси Сурхандарёнинг туризм салоҳиятини янада оширади. Ушбу муҳим жиҳатлар Сурхандарёни нафақат тарихий, балки табиий ва шифобахш салоҳияти юқори бўлган бетакрор ҳудуд сифатида намоён этади", – деб ёзилган "Watan News" мақоласида.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш