"Жанубий Қозоғистон" газетаси: ТМК вакиллари Қозоғистонда ўтган кўргазмада 50 дан зиёд халқаро компаниялар билан музокара олиб борди ва муҳим келишувларга эришилди
Октябрь 04, 2025. 12:10 • 2 дақ
• 45
ОЛМАОТА, 4 октябрь. /"Дунё" АА/. Қозоғистоннинг "Жанубий Қозоғистон" газетасида "Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳамкорлиги: янги саноат босқичи сари" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақола муқаддимаси ёзилганидек, дунё саноати тез суръатларда ўзгармоқда. "Яшил" иқтисодиёт ва рақамли трансформация даврида стратегик минералларга талаб тобора ортмоқда. Электр транспорт воситалари, қайта тикланувчи энергия, космик ва мудофаа саноати, юқори технологияли электрон қурилмаларни технологик металларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
"Ўзбекистон фойдали қазилмаларга бой давлат сифатида жаҳон ҳамжамияти эътиборида. Мамлакат ерости бойликлари 3 триллион долларга тенг салоҳиятга эга бўлиб, унда Менделеев жадвалининг қарийб 90 фоизи мужассам," – дейилган мақолада. – Миллий бойликларни самарали ишлатиш ва келажак авлод манфаатларига йўналтириш мақсадида 2024 йилда Ўзбекистон Технологиявий металлар қобилияти (ТМК) ташкил этилди.
Маълум қилинганидек, ТМК – оддий кон қазиш компанияси эмас. У бутун саноат занжирини ўз ичига олиб, "конметалл-бозор" тамойили асосида иш олиб боради. Қидирувдан тортиб қазиб олиш, қайта ишлаш, илмий тадқиқот ва тайёр маҳсулотгача бўлган босқичлар ТМК экотизимида мужассам. Бугун ТМК 25дан зиёд стратегик хомашё тури, 70дан зиёд лойиҳа устида иш олиб бормоқда.
"Жорий йилнинг 17-18 сентябрь кунлари Олмаота шаҳрида "Mining & Metals Central Asia 2025 кўргазмаси ушбу йўналишдаги муҳим тадбирлардан бири бўлди. Нуфузли кўргазмада ТМК ҳам иштирок этди. Хусусан, кўргазма доирасида ТМК вакиллари 50дан зиёд халқаро компаниялар, сармоядорлар ва саноат мутахассислари билан фаол музокаралар олиб борди. ТМК қатор муҳим келишувларга эришди. Жумладан, Хитойнинг "Sunward" компанияси билан замонавий технологияларни жорий этиш, Австралиянинг "Mineral Technologies" ва "Glencore" компанияси билан "Келажак металлари технопарки"ни яратиш бўйича меморандумлар имзоланди",– дея урғуланган нашрда.
"Mining & Metals Central Asia 2025" кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Технологиявий металлар комбинати ва Қозоғистоннинг етакчи кончилик компаниялари ўртасида ҳам қатор учрашувлар ўтди.
"Мазкур мулоқотларда икки мамлакат мутахассислари сармоявий лойиҳалар, илғор технологияларни жорий этиш, қўшма тадқиқот ва қайта ишлаш қувватларини яратиш каби масалаларни муҳокама қилди. Айниқса, "яшил иқтисодиёт" ва қайта тикланувчи энергия манбалари учун зарур бўлган стратегик минералларни биргаликда ўзлаштириш ва қайта ишлаш масалалари алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг тоғ-кончилик ва металлургия соҳасидаги ҳамкорлиги бутун Марказий Осиё миқёсида саноат тараққиёти ва сармоявий жозибадорликни оширишга хизмат қилади", – деб ёзган "Жанубий Қозоғистон" газетаси мақоласида.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди