Logo

"Arab News" газетаси: Саудия Арабистони компанияси Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш стратегиясини амалга оширишни қўллаб-қувватлайди 

Июнь 18, 2025. 10:35 • 2 дақ

103
"Arab News" газетаси: Саудия Арабистони компанияси Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш стратегиясини амалга оширишни қўллаб-қувватлайди 

АР-РИЁЗ, 20 июнь. /"Дунё" АА/. Саудия Арабистонининг "Arab News" газетасида "AWPTнинг Барқарор сув бўйича ёндашувлари: ўсиш, "яшил" мақсадлар ва глобал кенгайиш" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Alkhorayef Water & Power Technologies" (AWPT) бутун сув инфратузилмаси циклини қўллаб-қувватлаш орқали Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш стратегиясини қўллаб-қувватлайди", – дейилади мақола аввалида.

Қайд этилишича, Саудия Арабистонининг "AWPT" компанияси ички бозорда етакчилик мавқеини мустаҳкамлаб олди ва халқаро иштирокини фаол равишда кенгайтирмоқда.  Шу боис мазкур компания бош директори Рами Муссилли Тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этди.

"Тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида сўзга чиққан Рами Муссилли "AWPT Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш стратегиясини амалга оширишни қўллаб-қувватлашини билдирди. Унинг таъкидига кўра, Ўзбекистон компаниянинг халқаро фаолиятининг устувор йўналишига айланди, чунки мамлакатда инфратузилмани модернизация қилиш ва барқарор ривожланишга ўтиш билан боғлиқ кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилмоқда", – деб ёзилган материалда.

Нашрда "AWPT" раҳбарияти Ўзбекистон вазирликлари билан бир қатор музокаралар ўтказгани маълум қилинган. Шунингдек, компания бош директори Рами Муссиллининг қўйидаги сўзлари келтирилган: "Бизнинг асосий ваколатларимиз ва Ўзбекистонни ривожлантиришнинг миллий устувор йўналишлари ўртасида кучли синергия мавжуд".

"Arab News" газетасида босилган мақолада таъкидланишича, "AWPT"нинг Ўзбекистондаги ёндашуви учта устунга асосланади: давлат-хусусий шериклик механизмларини ривожлантириш, муҳандислик мукаммаллиги ва экологик ва иқтисодий барқарорлик.

Материал якунида "Билимларни узатиш ва маҳаллий имкониятларни ривожлантиришга эътибор AWPTга нафақат хизматларни экспорт қилиш, балки узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини беради", – дейилган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш