"Business Central Asia": Ўзбекистон Глобал стартаплар индексида 12 поғона юқорилаб, "ТОП-100"ликка кирди
Август 23, 2025. 10:07 • 2 дақ
• 69
ДЕҲЛИ, 23 август. /"Дунё" АА/. Ҳиндистонда чоп этиладиган "Business Central Asia" журнали саҳифаларида Ўзбекистонда рақамли технологиялар соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган эътиборга бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва телекоммуникация соҳаларидаги режалар тақдимоти билан танишди, – деб ёзган мақола муаллифи. – Мамлакатда рақамли технологиялар ривожи учун яратилган кенг имкониятлар катта натижалар олиб келди. IT-парк резидентлари 2 минг 800 дан ошди, хорижий компаниялар 752 тага етди. Мазкур соҳада 40 минг нафар ёшлар юқори даромад топаяпти".
Нашр Ўзбекистонда сўнгги беш йилда соҳа экспорти 170 миллион доллардан 1 миллиард долларга яқинлашгани, интернет тезлиги 7 баробар, мобиль интернет эса 4,5 баробар ошгани, 2024 йил соҳадаги стартапларга 70 миллион доллар венчур инвестиция киритилганига алоҳида эътибор қаратган.
"Буларнинг натижасида "Глобал стартаплар индекси" рейтингида Ўзбекистон 12 поғона юқорилаб, "ТОП-100"ликка кирди. Ўтган йили "Сунъий интеллектга тайёрлик" халқаро индексида юқорилаб, Марказий Осиёда биринчи ўринни эгаллади. Мамлакат телекоммуникация соҳасининг ўсиш суръатлари бўйича МДҲ давлатлари рейтингида пешқадамлик қилмоқда", – деб урғулаган муаллиф.
"Business Central Asia" журнали ушбу йўналишдаги ишлар изчил давом эттирилаётганини қайд этган. Хусусан, келгуси йилда давлат хизматларини рақамлаштиришни 70 фоизга, IT хизматлари миқдорини 100 триллион сўмга етказиш режалаштирилгани, "Электрон ҳукумат ривожланиш индекси"да камида 55-ўринга кўтарилиш мақсад қилингани ҳақида сўз юритилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди