GTAI: Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим ҳамкорлигининг ҳуқуқий базасини янгилаб, сезиларли даражада кенгайтиради
Ноябрь 08, 2025. 14:01 • 2 дақ
• 34
БЕРЛИН, 8 ноябрь. /"Дунё" АА/. Германиянинг ташқи савдо ва инвестициялар агентлиги (GTAI) интерент сайтида Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзолангани ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур мақолада ушбу ҳужжат 2025 йил 24 октябрда Брюсселда имзолангани, 1996 йилги Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимга асослангани, у Ўзбекистон – Европа ҳамкорлигининг ҳуқуқий базасини янгилайдиган ҳамда сезиларли даражада кенгайтирадиган битим эканлиги ҳақида ёзилади.
GTAIнинг ёзишича, янги битим лойиҳаси бўйича музокаралар 2019 йил февраль ойида бошланиб, 2022 йил июль ойида якунланган. Янги ҳужжат 9 бўлим, 356 модда ва 14 иловадан иборат бўлиб, икки томонлама муносабатларнинг деярли барча йўналишларини қамраб олади.
Ҳужжат сиёсий мулоқотни кучайтириш ҳамда барча соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш учун кенг қамровли ҳуқуқий асос яратади. Айниқса, савдо ва инвестициялар, барқарор ривожланиш, фан ва таълим, инновация ва юқори технологиялар, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши ва бошқа бир қатор муҳим йўналишларда ҳамкорлик кенгайишига хизмат қилади, деб ёзади немис нашри.
Шунингдек, битим "яшил" энергия ва рақамли трансформация учун зарур бўлган муҳим хомашё каби янги соҳаларда ҳамкорликка кенг йўл очади ва минтақавий транспорт йўналишини қўллаб-қувватлайди. Хусусан, бунда "Глобал дарвоза" ташаббуси ва Транскаспий транспорт йўлаги доирасида минтақавий алоқаларни ривожлантиришни рағбатлантиришни кўзда тутилган.
Нашрнинг қайд этишича, савдо ва бозорга кириш соҳасида битим асосан Ўзбекистоннинг товарлар импорти ва экспортига максимал тарифлар бўйича мажбуриятларини ва хизматларга нисбатан имтиёзларини қамраб олади. Ушбу мажбуриятлар ва имтиёзлар Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши тўғрисидаги бўлғуси протоколга киритилади.
"Ўзбекистон мазкур битим орқали 2026 йилда бўлиб ўтадиган 14-ЖСТ вазирлар конференциясида ушбу ташкилотга аъзо бўлиш учун олиб бораётган музокаралари жараёнидаги суръатни сақлаб қолиш борасидаги қатъий ниятини яна бир бор тасдиқлади", – дея хулоса қилади манба.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди