"Kyiv Diplomatic": Ўзбекистонга Европа Иттифоқи ва АҚШдан ўн минглаб сайёҳлар келган
Август 11, 2025. 20:40 • 45 сония
• 42
КИЕВ, 14 август. / "Дунё" АА/. Украинанинг "Kyiv Diplomatic" журналида "Ўзбекистон халқаро туризм марказига айланмоқда" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистонда ташқи туризм соҳасининг жадал ривожланиб бораётгани ва мамлакат ҳукуматининг ушу йўналишда амалга ошираётган саъй-ҳаракатлари батафсил таҳлил қилинган.
"Виза тартиб-қоидаларининг соддалаштирилиши, авиақатновларнинг кенгайтирилиши, қўшни давлатлар билан алоқаларнинг мустаҳкамланиши, сафар қилиш бўйича маъмурий чекловларнинг олиб ташланиши ва пандемиядан кейин фуқароларнинг янги таассуротларга интилиши, Ўзбекистонда ташқи туризмнинг ўсишига туртки бўлмоқда", – деб ёзилган нашрда.
Шунингдек, журналда қайд этилишича, 2024 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган чет эллик сайёҳлар сони 5,7 миллиондан ошди.
"Мамлакатга Европа Иттифоқи ва АҚШдан ўн минглаб сайёҳлар келган. Буларнинг барчаси ҳукумат томонидан туризм инфратузилмаси фаол ривожлантирилаётгани, янги меҳмонхоналар қурилаётгани, транспорт тизими яхшиланаётгани, халқаро фестиваллар ва маданий тадбирлар мунтазам ўтказилаётгани туфайли амалга ошяпти", – деб ёзган муаллиф.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди