Logo

"Stimme der Hauptstadt": Берлинда биринчи Ўзбекистон ва Германия тадбиркор аёллар форуми ўтказилди

Июнь 14, 2025. 12:45 • 52 сония

71
"Stimme der Hauptstadt": Берлинда биринчи Ўзбекистон ва Германия тадбиркор аёллар форуми ўтказилди

БЕРЛИН, 14 июнь. /"Дунё" АА/. Германиянинг "Stimme der Hauptstadt" онлайн нашрида мамлакатимиз элчихонасида ўтказилган Ўзбекистон ва Германия тадбиркор аёллар форуми ҳақида мақола эълон қилинди, хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Биринчи маротаба ўтказилган тадбиркор аёллар форумига Ўзбекистондан Тадбиркор аёллар кенгаши раиси бошчилигидаги "Микрокредитбанк" вакиллари ва ишбилармон хотин-қизлардан иборат делегация иштирок этди", – дея маълум қилинган нашрда.


Мақолада қайд этилишича, Ўзбекистон элчиси  ўзининг табрик сўзида мамлакатда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, айниқса иқтисодиёт соҳасидаги йирик ўзгаришлар ҳақида тўхталди ва бу ислоҳотлар натижасида хорижий инвесторларга кўплаб имкониятлар очилганини таъкидлади.


Анжуманда аёлларнинг нафақат тадбиркорлик соҳасидаги, балки маданият ва санъат йўналишидаги  фаоллиги, улар томонидан ташкил этилаётган жамиятлар, хотин-қизларнинг халқлар дўстлиги ва икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссалари қайд этилди.


"Тадбир доирасида, ўзбекистонлик рассомлар Шарифа Шарифходжаева, Нуриддин Расулов ва Диёр Розиқов асарлари кўргазмаси ташкил этилди. Берлиндаги "Prima Piano Schule für Musik und Kunst" мусиқа академияси талабалари ижросидаги  куй ва қўшиқлар иштирокчиларга хушкайфият улашди",  – деб ёзган  муаллиф.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш