ЕОТБ 2025 йил якунига келиб Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 6,5 фоизгача ўсишини башорат қилмоқда
Июнь 27, 2025. 15:44 • 47 сония
• 58
ТОШКЕНТ, 27 июнь. /"Дунё" АА/. Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) прогнозларига кўра, 2025 йил якунига келиб Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 6,5 фоизга ўсишни қайд этади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Иқтисодий ўсишнинг асосий драйверлари аҳоли даромадларининг ошиши ва барқарор ривожланишга йўналтирилган фаол инвестиция жараёнлари бўлади", – деб ёзган "Синьхуа" АА.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда инфляция даражаси 2025 йилда 8,1 фоизгача пасайиши мумкин. Хориждан пул ўтказмалари ҳажмининг ўсиши ва экспорт ҳажмининг ошиши эса миллий валюта учун қўллаб-қувватловчи асосий омиллардан бири ҳисобланади.
Жаҳон банки прогнозига кўра, Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 2025 йилда 5,8 фоизни, 2026 йилда эса 5,9 фоизни ташкил этади. Бу эса Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткичлардан биридир.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 январь куни давлатимиз раҳбарига "2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида"ги қонун ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида ахборот берилган эди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди