Фариан Сабаҳи: Ўзбекистон етакчиси минтақа дипломатиясини жадал ривожлантирмоқда
Ноябрь 17, 2025. 22:48 • 3 дақ
• 140
РИМ, 17 ноябрь. /"Дунё" АА/. Италиядаги нуфузли "Corriere della Sera" нашри шарҳловчиси, Варезе шаҳридаги Инсубрия университети тадқиқотчиси Фариан Сабаҳи "Дунё" АА учун интервьюсида Тошкент шаҳри мезбонлик қилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувлари ҳақида фикр билдирди:

– Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти бўлганидан сўнг мамлакат ташқи сиёсатини, айниқса, Марказий Осиёдаги қўшниларига нисбатан жиддий ўзгаришлар, минтақавий муносабатларда муҳим яхшиланишларга эришди. У Ўзбекистоннинг минтақавий дипломатиясини қайта фаоллаштирди ва Марказий Осиёни яхлит, ўзаро ҳамжиҳат минтақа сифатида ривожлантиришда муҳим ўрин тутди.
Аввало, Ўзбекистон етакчисининг минтақавий мулоқотни тиклаганини таъкидлаш лозим. Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2017 йил йўлга қўйилган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари минтақа ҳамкорлиги тарихида туб бурилиш ясади. Минтақа етакчилари кўп йиллар мобайнида илқ бор ташқи воситачиларсиз тизимли ва мунтазам мулоқотни амалга оширди.
Президентнинг Маслаҳат учрашувлари арафасида чоп этилган "Марказий Осиё янги давр остонасида" мақоласида ҳам Марказий Осиёни ишончли, яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат билан тавсифланадиган янги даврга киргани таъкидлаган. Материалда 2025 йил март ойида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида уч давлатнинг чегаралари туташган нуқта тўғрисидаги Шартнома ва Хўжанд декларациясининг аҳамияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтилган.
Чегара масалаларини ҳал этиш ва хавфсизлик бўйича ишончни мустаҳкамлашда Ўзбекистон раҳбарининг хизматларини алҳода эътироф этиш зарур. Шавкат Мирзиёев даврида Ўзбекистон қўшнилар билан ўзоқ йиллик чегара масалаларини ҳал этиб, дўстона борди-келди алоқаларини қайта тиклади. Хусусан, Қирғизистон ва Тожикистон билан аввалги зиддиятлар очиқ, тинч ва тотувлик билан бартараф этилди. Минтақа мамлакатлари ўзаро чегараларни ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириб, ўнлаб йиллар давомида кескинлик манбаи бўлиб келган масалага нуқта қўйилди.
Ўзбекистон Президентининг чет давлатлар билан турли йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришга чорловчи ташаббуслари натижасида халқаро майдонда Марказий Осиё алоҳида эътибор билан қабул қилина бошланди. "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи", "Марказий Осиё – Хитой", "Марказий Осиё – Россия", "Марказий Осиё – АҚШ" каби саммитларнинг бўлиб ўтгани минтақанинг глобал сиёсатдаги шиддати ва стратегик аҳамияти ортиб бораётганини тасдиқлайди. Марказий Осиё етакчилари иштирокида бундай глобал форматдаги саммитларнинг мунтазам ташкил этилиши минтақа нуфузининг тобора ортиб бораётганидан далолат беради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси