Жанубий Корея матбуоти Самарқандда бўлиб ўтадиган БМТнинг Давлат хизматлари форуми ҳақида ёзмоқда
Июнь 05, 2025. 14:20 • 2 дақ
• 47
СЕУЛ, 5 июнь. /Дунё АА/. Жанубий Корея матбуотида жорий йилнинг 23-25 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган БМТнинг Давлат хизматлари форумининг аҳамияти, мақсад ва вазифалари, шунингдек, Ўзбекистонда давлат хизмати соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган туркум мақолалар чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Хусусан, мазкур форум арафасида ушбу мамлакатнинг етакчи босма нашрларидан бири – «UN journal» саҳифасида "БМТ давлат хизмати форуми: Ўзбекистоннинг соҳадаги ислоҳотларини халқаро миқёсда намоён этиш имконини беради", "БМТ давлат хизмати форумининг Ўзбекистонда ўтказилиши мамлакат учун тарихий воқеликдир", "Ўзбекистон БМТ давлат хизмати форуми доирасида рақамли ислоҳотларини намойиш этади" ва "Давлат хизмати соҳасидаги глобал ҳамкорликнинг муҳим қадами" сарлавҳали мақолалар эълон қилинди.
Мақолаларда қайд этилганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистонда давлат бошқаруви ва давлат хизмати тизимини ислоҳ қилишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. "Асосий мақсад –самарали, шаффоф ва халқ манфаатларига хизмат қилувчи бошқарув тизимини шакллантиришга йўналтирилди. Мазкур соҳадаги ютуқлар ва салоҳият Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган БМТ Давлат хизмати форумида намоён бўлиши кутилмоқда", – дейилган нашрларда.
Қайд этилганидек, ушбу форум Ўзбекистонда илк бор ташкил этилади ва бу мамлакат учун муҳим аҳамиятга эга. Форумнинг Ўзбекистонда ўтказилиши БМТнинг Ўзбекистон билан давлат хизмати соҳасида шаклланаётган мустаҳкам ҳамкорлигининг амалдаги намунасидир.
"Форум барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда давлат сектори имкониятларини кенгайтириш, унинг инсон капитали ва технологик салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. анжуманда дунёнинг турли мамлакатларидан юқори лавозимдаги давлат хизматчилари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, фуқаролик жамияти ва илмий-академик доира вакиллари, компаниялар ҳамда инновация етакчилари иштирок этиши кутилмоқда", – дея урғуланади мақолаларда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди