"Аl Harir" нашри: Омонқўтон қишлоғининг баҳаво табиати, баланд тоғлари, сойидан оқувчи зилол сувлари ҳар қандай сайёҳни ўзига жалб қилади
Июль 04, 2025. 14:44 • 2 дақ
• 65
АР-РИЁЗ, 4 июль. /"Дунё" АА/. Саудия Арабистонининг нуфузли "Аl Harir" нашрида "Самарқанд вилоятидаги Омонқўтон қишлоғи "Туризм қишлоғи"га айлантирилди" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда Самарқанд вилояти Ургут туманида "Омонқўтон туризм қишлоғи"нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтгани ҳақидаги маълумотлар ўқувчилар эътиборига тақдим қилинган.
"Тадбирда Туризм қўмитаси раиси ўринбосари Сардор Ниёзов, вилоят ва туман ҳокимликлари раҳбарияти, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Тантанали маросимда сўзга чиққанлар бугунги кунда Самарқандда туризм соҳасига қаратилаётган эътибор, сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда туризм қишлоқлари орқали ҳудудлар иқтисодиёти ва жозибадорлигини ошириш имкониятларига тўхталиб ўтдилар", – деб ёзилган материалда.
Қайд этилишича, Омонқўтон қишлоғи Самарқанд вилоятидаги энг катта ва ташриф буюрувчилар сони кўплиги билан ажралиб турадиган ҳудуд ҳисобланади. Бу ерга ёз мавсумида бир кунда 5-10 минг нафаргача дам олувчи ва сайёҳлар келади. Ҳудуднинг баҳаво табиати, баланд тоғлари, сойидан оқувчи зилол сувлари ҳар қандай сайёҳни ўзига оҳанграбо каби жалб қилади.
"Ҳозирги кунда ушбу ҳудудда сайёҳлар учун 50 дан ортиқ оилавий меҳмон уйлари, капсулали жойлаштириш воситалари ва бошқа хизмат кўрсатиш шахобчалари фаолият юритиб келмоқда", – деб таъкидланган "Аl Harir" мақоласида.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди