"Аmmon News" газетаси: Ўзбекистонда ички авиақатновларнинг кенгайтирилиши туризм учун янги имкониятлар яратмоқда
Июль 06, 2025. 10:57 • 53 сония
• 41
АММОН, 6 июль. / "Дунё" АА/. Иорданиянинг "Ammon News" газетасида "Ўзбекистонда ички рейсларнинг кенгайиши туризм учун янги имкониятлар эшигини очади" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда таъкидланишича, Ўзбекистонда июнь ойининг охиридан бошлаб ички мунтазам авиақатновлар сонининг кўпайди, бу эса мамлакатда ички туризмни жадаллаштиришга ҳисса қўшади.
"Янги йўналишлар асосий тарихий ва сайёҳлик марказлари орасидаги йўл вақтини қисқартиришга, шунингдек, ҳудудларнинг ўзаро боғлиқлигини яхшилашга имкон берди. Хусусан,
"Сentrum Air" авиакомпанияси 24 июндан бошлаб "Самарқанд – Урганч" йўналиши бўйича ҳафтасига уч марта авиарейсларни амалга оширишни бошлади. 25 июндан бошлаб эса "Бухоро – Урганч", "Самарқанд – Бухоро" ва "Бухоро – Тошкент" йўналишлари бўйича ҳафтасига икки марта ҳаво қатновларини йўлга қўйди",– деб ёзилган мақолада.
"Ammon News", шунингдек, ички авиақатновларнинг кенгайиши сайёҳлар учун янада қулай шароитлар яратаётгани, муҳим тарихий ва маданий марказларга боришни осонлаштирганини урғулаган.
"Транспорт инфратузилмасининг яхшиланиши ички туризмни ривожлантиришга, ҳудудлар иқтисодиётини рағбатлантиришга ва уларнинг умуммиллий туристик оқимга интеграциялашувини қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшади", – деб таъкидланган мақола сўнггида.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди