"Delo" газетаси: Ўзбекистон Президентининг Словенияга ташрифи икки мамлакат фаровонлиги ва барқарорлигига ҳисса қўшади
Май 22, 2025. 12:34 • 2 дақ
• 78
ЛЮБЛЯНА, 22 май. /"Дунё" АА/. Словениянинг оммабоп "Delo" газетасида "Словения ва Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар беради "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Словенияга келиши ва мамлакат Президенти билан музокаралар ўтказилиши таъкидланган. "Олий даражадаги ташриф доирасида Любляна шаҳрида икки давлат ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган Словения-Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтади", – деб ёзилган нашрда
Таъкидланишича, бизнес-форум доирасида В2В учрашувлари, сармоявий ва ишбилармонлик муҳити тақдимотлари, шунингдек, ялпи мажлис ўтказилиши режалаштирилган.
"Бизнес-форумда Ўзбекистоннинг фармацевтика ва тиббиёт саноати, электроника, қурилиш, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги ва туризм каби соҳалардаги компаниялари иштирок этиши кутилмоқда. 2023 йилда имзоланган иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим ва туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича режалаштирилган меморандум иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга ўзаро тайёр эканидан далолат беради. Ўзбекистон словенияликлар ўртасида муҳим сайёҳлик йўналиши сифатида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда", – дейилган материалда.
Қайд этилишича, 2024 йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 120,5 миллион еврога етди ва ўтган йилга нисбатан 17 фоизга ошиб, Словения фойдасига ижобий сальдо кузатилди.
"Krka" фармацевтика компанияси Ўзбекистон бозоридаги асосий словениялик иштирокчилардан бири бўлиб, ўз ваколатхонасини фаол равишда кенгайтирмоқда. Компания 2020 йилда Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очди.
"Delo" газетасида босилган мақола якунида "Ўзбекистон изчил ислоҳотлар йўлида давом этар экан, унинг Словения билан ҳамкорлиги умумий қадриятлар ва интилишларга асосланган ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ёрқин намунасидир. Ўзбекистон Президентининг бўлажак ташрифи эса ушбу шерикликни янада мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг янги йўналишларини очиш, ҳар икки давлат фаровонлиги ва барқарорлигига ҳисса қўшади", – деб ёзилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди