"Forbes" журнали: Трампнинг Ўзбекистон Президенти билан учрашуви ҳар икки томон учун катта стратегик ғалабадир
Октябрь 03, 2025. 18:07 • 1 дақ
• 48

ТОШКЕНТ, 5 октябрь /Дунё" АА/. Американинг машҳур "Forbes" журналида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама муносабатларга бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар беряпти "Дунё" АА мухбири.
"Трампнинг Ўзбекистон Президенти билан учрашуви ҳар икки томон учун ҳам катта стратегик ғалаба" сарлавҳали мақолада Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеясининг яқинда Нью-Йоркда бўлиб ўтган тадбирларида, шубҳасиз, саноқли ғолиблар қаторига киргани таъкидланган. "Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Трамп билан камералар қаршисида шахсан учрашди", – дея маълум қилинган манбада.
Нашрда қайд этилганидек, ташриф давомида Ўзбекистон Президенти Американинг етакчи компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари билан учрашиб бўлажак сармоя ва қўшма лойиҳаларни муҳокама қилган.
Таъкидланишича, Президент Шавкат Мирзиёев лавозимга киришганидан сўнг Ўзбекистон-АҚШ ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми тўрт баробарга ошди, ҳозирги кунда 300 та Америка компанияси ушбу мамлакатда ишламоқда.
"Тоғ-кон саноати, хусусан, стратегик металлар ва нодир ер элементлари устувор йўналишлар рўйхатида биринчи ўринда туради. Учрашувда тоғ-кон ва фойдали қазилмаларни қайта ишлашдан ташқари, банк иши, ахборот технологиялари, транспорт ва энергетика инфратузилмаси ва бошқа кўплаб масалалар ҳам муҳокама қилинди", – дейилган мақолада.
"Forbes" журнали хулосасида, Қўшма Штатлар Тошкент билан тижорий, сиёсий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашда давом этиши зарурлиги қайд этилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди