"Traveler" журнали: Тошкент метроси нафақат шаҳар аҳолиси учун қулай транспорт воситаси, балки сайёҳлар учун ер остидаги ҳақиқий музей
Июль 10, 2025. 14:39 • 2 дақ
• 62
СЕУЛ, 10 июль. /"Дунё" АА/. Жанубий Кореянинг "Traveler" журналида "Тошкентнинг бетакрор жозибаси" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Ушбу мақолада нафақат пойтахт Тошкент шаҳри, балки Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарларимиз, улардаги қадимий меъморий ёдгорликлар, маданий хазиналар ва ўзига хос сайёҳлик манзиллари ҳақидаги муҳим маълумотлар муштарийлар эътиборига тақдим этилган.
Муаллиф Тошкент шаҳрининг туристик қиёфасини шакллантирган ҳамда тарихий ва замонавий қадриятларни уйғунлаштирган бир қатор ёдгорликлар ҳамда иншоотларга эътибор қаратган. У муштарийларга Амир Темур хиёбони ва музейи, ислом цивилизациясининг муҳим марказларидан бири – Ҳазрати Имом мажмуаси, ўзбек миллий руҳи уфуриб турадиган Чорсу бозори, замонавий Тошкент телеминораси, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри, шунингдек, шаҳарнинг яна бир юраги саналган, санъат ва муҳандислик маҳоратининг ёрқин намунаси – Тошкент метрополитени кўришни тавсия қилади.
"Тошкент метроси нафақат шаҳар аҳолиси учун қулай транспорт воситаси, балки сайёҳлар учун ҳақиқий галереядир, – деб ёзилган мақолада. – Ҳар бир бекат ўзига хос дизайнга эга бўлиб, улар миллий анъаналар ва замонавий услубни ўзида уйғунлаштирган".
Шунингдек, нашрда Ўзбекистонда етиштириладиган меваларнинг бетакрор таъми, мамлакат табиатининг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган. "Мўътадил иқлим, меҳмондўст ўзбек халқи, бой тарих ва миллий урф-одатлар билан уйғунлашган замонавий инфратузилма Ўзбекистонни ҳар бир сайёҳ учун муҳим йўналишга айлантиряпти", – деб таъкидланади "Traveler"да босилган мақолада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди