Logo

"Индустрия Евразии": Ўзбекистонда "яшил" ривожланиш умуммиллий ҳаракат даражасига кўтарилган

Октябрь 05, 2025. 10:24 • 54 сония

49
"Индустрия Евразии": Ўзбекистонда "яшил" ривожланиш умуммиллий ҳаракат даражасига кўтарилган

МОСКВА, 7 октябрь. /"Дунё" АА/. Россиянинг нуфузли "Индустрия Евразии" журналида Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Акмал Саидовнинг "Янги Ўзбекистон: ривожланишнинг "яшил" йўли" сарлавҳали мақоласи чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақолада қайд этилишича, Президент Шавкат Мирзиёев ўз чиқишларида барқарор "яшил" ривожланиш кун тартибини келажак авлодлар фаровонлиги учун муҳим восита сифатида доимий равишда илгари суриб келади.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон узоқ муддатли барқарор ўсиш учун асос яратиб, "яшил" трансформация тамойилларини ўзининг ривожланиш стратегияларига фаол равишда интеграция қилмоқда.

"Ўзбекистонда "яшил" ривожланиш умуммиллий ҳаракат даражасига кўтарилган. Янги Ўзбекистоннинг "яшил" йўналишга ўтишидан асосий мақсад – инсон қадр-қимматини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва фуқароларнинг фундаментал ҳуқуқларини ҳимоя қилишдир", – деб ёзган муаллиф.

Шунингдек, материалда, Ўзбекистон экологик мақсадларни иқтисодий ўсиш ва ижтимоий адолат билан уйғунлаштирган ҳолда, барқарор "яшил" ривожланишнинг ўзига хос намунасига айланаётгани қайд этилган.

"Яшил иқтисодиёт тамойиллари миллий режалаштиришга тобора кўпроқ интеграция қилинмоқда. Бу эса Ўзбекистонни халқаро "яшил" кун тартибининг нафақат иштирокчиси, балки фаол драйверига айланишига ҳам улкан ҳисса қўшади", – деб ёзган муаллиф ўз хулосасида.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш