Ўзбек киноижодкорлари томонидан суратга олинган учта фильм Россиядаги халқаро кинофестивалда ғолиб бўлди
Июль 03, 2025. 12:46 • 42 сония
• 69
СОЧИ, 3 июль. /"Дунё" АА/. Сочида бўлиб ўтган II "Евразия-Кинофест" халқаро кинофестивалида Ўзбекистон кинорежиссёрлари томонидан суратга олинган учта фильм юксак мукофотга сазовор бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Россиянинг "Аргументы недели" нашри маълумотига кўра, истеъдодли ўзбек кинорежиссёри Арутюн Сагалетяннинг "Сумалак" фильми "Энг яхши кинодебют учун" номинациясида ғолиб деб топилди. Ҳакамлар ҳайъати мукофотни топширар экан, Ўзбекистон киноусталари ушбу картина орқали юқори маҳоратларини намойиш этганини таъкидлашди.
Ҳужжатли фильмлар номинациясида эса Улуғбек Йўлдошевнинг "Ҳаёт мазмуни" фильми тенгсиз деб топилди. Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар устози, профессор ва ўзбек миллий журналистикаси асосчиларидан бири Назира Абдуазизованинг ҳаёт йўли очиб берилган.
Бундан ташқари, Эьлдар Йўлдошевнинг "Тайметов. Ғалаба хабарчиси" ҳужжатли фильми матбуот йўналишида асосий мукофотни қўлга киритди. Фильмда Германиянинг Иккинчи жаҳон урушида таслим бўлиш акти ва Ғалаба байроғини Москвага етказган ўзбек учувчиси Абдусамат Тайметов ҳақида ҳикоя қилинади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди