Logo

Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг бўлажак биринчи йиғилиши Хитой ОАВ диққат марказида

Май 18, 2025. 12:33 • 38 сония

88
Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг бўлажак биринчи йиғилиши Хитой ОАВ диққат марказида

ПЕКИН, 18 май. /"Дунё" АА/. Хитойнинг етакчи "Синьхуа" ахборот агентлиги Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилишига бағишланган мақолани тарқатди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда шу йилнинг 19-21 май кунлари "Тинчлик, дўстлик ва фаровонликнинг умумий маконини барпо этиш" мавзусидаги Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтиши ҳақидаги аниқ маълумотлар ўқувчилар эътиборига тақдим этилган.

Ташкилотчилар – Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси.

 "Форум иштирокчилари Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги минтақалараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қиладилар", – деб ёзган "Синьхуа" агентлиги.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш