Миср ОАВ: Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги иқтисодий интеграциянинг драйверига айланмоқда
Октябрь 07, 2025. 10:01 • 2 дақ
• 67
ҚОҲИРА, 7 октябрь. /"Дунё" АА/. Мисрнинг "Sada al Balad"ахборот агентлиги "Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги иқтисодий ташаббусларнинг амалга оширилиши таҳлили" сарлавҳали мақолани эълон қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақолада, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташкилотнинг иқтисодий кун тартибини фаол шакллантириб, савдо, инвестиция, транспорт, рақамлаштириш ва барқарор ривожланиш соҳаларида ташаббусларни илгари сураётганлиги таъкидланган.
Жумладан, "2018 йилда Чўлпонотада савдо ва транспорт йўлакларини ривожлантириш, 2019 йилда Бокуда ёш тадбиркорлар форумини ўтказиш, Пандемия даврида Ўзбекистон "яшил йўлаклар" ташкил этиш ва логистикани соддалаштириш, 2022 йилда Самарқандда янги иқтисодий имкониятларнинг умумий маконини яратиш ва Туркий инвестиция жамғармаси, 2023–2024 йилларда Туркий тараққиёт банки, Темир йўл маъмуриятлари кенгашини ташкил этиш ва рақамли ҳужжат айланиши бўйича келишувларни имзолаш, 2025 йил май ойида бўлиб ўтган Будапештдаги норасмий саммитда Транскаспий йўналишида "ягона дарча" ва "яшил йўлаклар" тизимларини жорий этишни жадаллаштириш таклифлари кун тартибига киритилди" – дейилган нашрда.
Маълум қилинишича, туркий давлатларнинг умумий аҳолиси 175 миллион кишидан ошади, харид қобилияти бўйича ялпи ички маҳсулот 5,6 триллион долларни ташкил қилади. "Туркий давлатлар ташкилоти мамлакатлари Ўзбекистон ташқи савдосида 14,5 фоизи улушга эга. Охирги саккиз йилда товар айланмаси қарийб уч баравар — 3,34 миллиард доллардан 9,5 миллиард долларгача ўсди. Экспорт 3,5 миллиард долларгача, импорт эса 6,1 миллиард долларгача ошди. Асосий ҳамкорлар Қозоғистон (4,3 миллиард доллар), Туркия (2,9 миллиард доллар), Туркманистон (1,2 миллиард доллар) ва Қирғизистон (846 миллион доллар) бўлиб қолмоқда", – деб ёзган муаллиф.
Мазкур тузилмага аъзо мамлакатларининг Ўзбекистон иқтисодиётига инвестицияларнинг умумий ҳажми 2017 – 2024 йилларда 7,5 миллиард доллардан ошди. Ҳозирда ҳамкорликда ташкил этилган корхоналар сони 3600 тага етган. Туркия Ўзбекистон иқтисодиётига 1,8 миллиард доллар сармоя киритиб, етакчи инвестор мақомига бўлди, бу ташкилот мамлакатларидан жалб қилинган умумий инвестиция ҳажмининг қарийб 80 фоизи демакдик", – деб таъкидланган нашрда.
"Sada al Balad"ахборот агентлиги тарқатган мақола хулосасида "Сўнгги йиллардаги тажриба Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги иқтисодий интеграциянинг драйверига айланганини кўрсатмоқда", – деб ёзилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди