Покистон ОАВ Ўзбекистон–Мўғулистон икки томонлама муносабатларининг жорий ҳолати ва истиқболлари ҳақида ёзмоқда
Июнь 25, 2025. 15:11 • 2 дақ
• 50
ИСЛОМОБОД, 25 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга давлат ташрифи арафасида Покистоннинг етакчи оммавий ахборот воситаларида икки мамлакатнинг турли соҳалардаги ҳамкорлигининг жорий ҳолати ва истиқболларига бағишланган туркум мақолалар эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Хусусан, "Daily Ittehad" газетасида "Ўзбекистон – Мўғулистон: тарихий яқинлик ва стратегик манфаатларга асосланган мулоқот" сарлавҳали мақола чоп этилди.
Унда Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 25 январда ўрнатилгани, шундан буён икки томонлама мулоқот изчил ривожланиб, дўстлик ришталари, сиёсий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришдан ўзаро манфаатдор эканини намоён этаётгани таъкидланган.
"Ўтган йиллар давомида томонлар суверенитетни ҳурмат қилиш ва ўзаро тенглик асосидаги барқарор муносабатларни ўрнатдилар. Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Мўғулистон сиёсий мулоқотининг фаоллашгани кузатиляпти. Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух 2022 йилда ШҲТ Самарқанд саммитидаги иштироки доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ўзбекистон ва Мўғулистон етакчилари 2023 йил 1 декабрь куни Дубай шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияси доирасида ҳам учрашдилар", – дейилган мақолада.
"Daily Spokesman" газетаси ва "World News" янгиликлар порталида "Ўзбекистон-Мўғулистон ҳамкорлиги: икки томонлама муносабатларнинг янги босқичи" сарлавҳали мақолани ўз ўқувчилари эътиборига тақдим қилди. Мазкур мақолада Ўзбекистон ва Мўғулистон икки томонлама муносабатлари батафсил таҳлил қилинган.
Покистоннинг "Independence News Pakistan – iNP" ахборот агентлиги, "Margalla Tribune" журнали ва "The Khyber Mail" газетаси "Ўзбекистон ва Мўғулистон: савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари" сарлавҳали мақолаларни эълон қилди. Нашрларда Ўзбекистон-Мўғулистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари ҳақида сўз юритилган.
Қайд этилганидек, Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ҳали ўзининг тўлиқ салоҳиятини намоён этгани йўқ. Энг асосийси ҳар икки томон ҳам уни фаоллаштиришдан манфаатдор эканини кўрсатмоқда. Мўғулистон Ўзбекистонга минтақадаги муҳим савдо-иқтисодий шерик сифатида қарайди. Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари барқарор ўсиб бормоқда, бу натижа ҳар йили ўртача 30 фоизга ошаётгани шундан далолат беради.
Ушбу мамлакатнинг етакчи "The Gulf Observer" ва "The Europe Today" онлайн платформалари эса Ўзбекистон ва Мўғулистоннинг транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорлигига эътибор қаратилган.
Бундан ташқари, "The Europe Today" онлайн платформаси, "Global News Pakistan – GNP" ахборот агентлиги ва "Media Today" янгиликлар порталлари ҳам Ўзбекистон-Мўғулистон муносабатларига доир мақолаларни ўз ўқувчилари эътиборига ҳавола қилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди