Польша ОАВ: Ўзбекистонда биринчи рақамли электр станцияси қурилиши якунланди
Февраль 24, 2025. 15:20 • 2 дақ
• 204
ВАРШАВА, 24 февраль. /"Дунё" АА/. Польшанинг "Strefa Biznesu" ва "PAP" электрон порталларида "Энергетика тизимини рақамлаштириш: Ўзбекистонда биринчи рақамли электр станцияси қурилиши муваффақиятли якунланди" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Shanghai Electric" компаниясининг Ўзбекистондаги биринчи рақамли қурилмаси бўлган 220 кВ кучланишли "Зафаробод" рақамли подстанциясининг қурилиши муваффақиятли якунланиб, фойдаланишга топширилди. Ушбу замонавий подстанция Жиззах вилоятида жойлашган бўлиб, қарийб 75 минг квадрат метр майдонни эгаллайди ва Ўзбекистон шарқида энергия таъминотини сезиларли даражада яхшилашга қаратилган", – деб таъкидланган нашрларда
Қайд этилишича, "Зафаробод" рақамли подстанцияси тўлиқ ишга тушгач, ҳудудий электр тармоқларини мустаҳкамлаш ва мамлакатда энергия тақсимотини яхшилашда муҳим роль ўйнайди. 400 мегаватт қувватга эга янги иншоот Жиззах вилоятини электр энергияси билан таъминлашни самарали икки баробарга оширади, яқин атрофдаги саноат корхоналари ва аҳоли турар-жойларини барқарор энергия билан таъминлайди.
Подстанция "Shanghai Electric" компанияси томонидан ишлаб чиқилган 250 МВА қувватга эга иккита автотрансформатор билан жиҳозланган. Улар Жиззах вилоятини ишончли ва сифатли электр энергияси билан таъминлашни кафолатлайди, шунингдек, бу жадал ривожланаётган ҳудуднинг тобора ортиб бораётган талабини қондиради.
"Зафарободдаги энг муҳим ва инновацион сармоя концепцияси подстанциянинг самарадорлиги ва хавфсизлигини сезиларли даражада оширадиган тўлиқ рақамли тизимни жорий этиш ҳисобланади. Подстанция замонавий мониторинг ва маълумотларни йиғиш тизимлари билан ҳам жиҳозланган бўлиб, бу жойларда техник хизмат кўрсатувчи ходимларга бўлган эҳтиёжни камайтиради ва иш хавфсизлигини оширади", – деб ёзган Польша ОАВ.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди