Ўзбекистонда "Хавфсиз йўл" миллий дастури ишга туширилади
Июль 10, 2025. 20:00 • 49 сония
• 61
МОСКВА, 11 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистонда "Хавфсиз йўл" миллий дастури ишга туширилади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Россиянинг "Караван инфо" ахборот агентлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти раислигида бўлиб ўтган йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмасини яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида "Хавфсиз йўл" миллий дастурининг бошланиши ҳақида маълум қилинди.
Бунинг учун "Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда" республика жамғармаси фаолияти қайта ташкил қилиниб, ҳукумат бўйсунувига ўтказилади. Жамғармага шу йилнинг ўзида барча манбалар ҳисобидан 400 миллиард сўм ажратилади.
Жамғарманинг фаолияти шаффоф бўлади, унга вилоят ЙҲХБ ва йўл бошқармаси бошлиқлари, жамоатчилик вакиллари киради. Жамғарма маблағлари, биринчи навбатда, авария ўчоқлари бўлган хавфли жойларни тартибга олишга йўналтирилади.
"Ўзбекистонда йўл инфратузилмаси бўйича ишлар эндиликда марказлаштирилмайди – ҳар бир вилоятда жамғарманинг алоҳида ҳисоб рақами бўлади. Ички ишлар тизимидаги йўл белгилари ва светофор ўрнатиш, йўл чизиқлари чизишга масъул корхоналар ҳам вилоят тасарруфига ўтказилади. Бу эса кўрилаётган чораларнинг тезкорлиги ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади", – дейилган манбада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди