Logo

Қирғизистон ОАВ: ШҲТга аъзо давлатларнинг қўшма корхоналар ва саноат кооперациясига киритган сармоялари 120 миллиард доллардан ошди

Август 31, 2025. 12:21 • 2 дақ

41
Қирғизистон ОАВ: ШҲТга аъзо давлатларнинг қўшма корхоналар ва саноат кооперациясига киритган сармоялари 120 миллиард доллардан ошди

БИШКЕК, 31 август. /"Дунё" АА/. Қирғизистоннинг "Аlliance-press.kg" ахборот-таҳлил агентлиги порталида "ШҲТ ҳудудида саноат кооперацияси: мулоқотдан лойиҳа интеграциясигача" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда.

Нашрда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасидаги саноат соҳасидаги ҳамкорлик алоҳида аҳамият касб этиши ва улкан инсоний салоҳият ҳамда табиий ресурсларни бирлаштирган ҳолда, ШҲТга аъзо давлатлар барқарор ишлаб чиқариш занжирларини шакллантираётгани баён қилинган.

"Саноат кооперациясини ривожлантириш технологик мустақилликни мустаҳкамлаш, экспорт ва инвестиция имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, ташқи бозорларга қарамликни камайтириш имконини беради. Бу эса глобал таъминот узилишлари ва ресурслар ҳамда технологиялар учун ортиб бораётган рақобат шароитида айниқса муҳимдир",– деб ёзилган мақолада.

Қайд этилишича, ШҲТ мамлакатлари дунё аҳолисининг қарийб 47 фоизини (3,6 миллиард киши) бирлаштиради, уларнинг 60 фоиздан ортиғи меҳнатга лаёқатли аҳоли ҳисобланади, бу эса саноат ўсиши учун муҳим ресурсдир.

Қирғизистон ОАВ ёзганидек, 2024 йилда ташкилотга аъзо давлатларнинг ялпи ички маҳсулоти дунё ялпи ички маҳсулотининг 30 фоизига етди. Ташқи савдо айланмаси эса 2001 йилга нисбатан 100 баробардан кўпроқ ўсди. "ШҲТга аъзо давлатларнинг қўшма корхоналар ва саноат кооперациясига киритган сармоялари 120 миллиард доллардан ошди, бу эса инновацион технологияларни жорий этишга, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга ва минтақа ичидаги қўшимча қиймат занжирларини ривожлантиришга ёрдам берди", – дейилган манбада.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш