Logo

Тошкент шаҳрида барпо этилаётган Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг жаҳон маданий саҳнасига қайтиши рамзи

Октябрь 03, 2025. 13:35 • 3 дақ

161
Тошкент шаҳрида барпо этилаётган Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг жаҳон маданий саҳнасига қайтиши рамзи

ТОШКЕНТ, 3 октябрь. /"Дунё" АА/. Россиянинг "Российская газета" нашрида ва Бельгиянинг "Eurasiafocus.com" сайтида ўзбекистонлик сиёсатшунос Қудратилла Рафиқовнинг "Аламим бор" сарлавҳали мақоласи эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Муаллиф ёзганидек, Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотларнинг асосида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотчи энергияси ётади. Давлат раҳбари фақатгина ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларга эмас, балки маънавий қадриятларни тиклаш, миллий ифтихорни мустаҳкамлаш ва маданий меросни асраб-авайлашга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.

"Бугун Ўзбекистон қандай йўлга кирганини ва бу ерда нималар бўлаётганини зукко таҳлилчилар, маърифатли инсонлар кўриб, ҳис қилиб турганига ишонаман. Аммо бир нозик жиҳат борки, буни ҳаммаям илғаб олаётганига шубҳам бор. Мен илгариги бир неча мақолаларимда билдирган фикримда собитман – узоқ йиллар кўп балоларни бошидан кечиришга мажбур бўлган бу юрт ва унинг халқи эндиликда нафақат мамлакат суверенитетини мустаҳкамлаш, балки унуттирилган ва бағридан юлиб олинган улуғ ўтмиш хотираси, маданияти ва аждодлари меросини тиклаш ҳамда бу шарафли ҳаракат ўлароқ ўз кимлигини топишга, маънавий янгиланишга бел боғлади, десам, тўғри бўлади", – деб ёзган муаллиф.

Шу билан бирга, нашрда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкент шаҳрида барпо этилаётган Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг жаҳон маданий саҳнасига қайтиши рамзи сифатида баҳоланган.

Муаллиф яқин ўтмиш ҳақида фикр юритар экан, аждодларимиз киму, бу дунёда жойимиз қаерда бўлганини унутиб қўйганимиз, энг аламлиси, замонавий дунё саҳнидаги маданий ва тарихий ўрнимиз қумга синг­ган сувдай "йўқолиб" қолганини таъкидлайди.

"Мамлакатимизда Учинчи Ренессанс масаласида гап-сўзлар кўтарилган ва бу мулоҳаза ғоя сифатида юқори минбарлардан айтилган кезларда баъзилар бунга истеҳзо билан қараганини яхши эслайман. Бундай кайфиятдагиларни бугун "йўқ" десам, ёлғон гапирган бўламан – шундай тушунча ва қарашдагилар ҳозир ҳам бор. Аммо муаммо шундаки, бу каби одамлар олиб борилаётган сиёсатнинг фақат устки қатламинигина кўраётир. Шавкат Мирзиёев феноменидаги "ўзга"лик шундаки, у ичидаги орзу-армони, ўз халқи, ватанига бўлган ёниқ муҳаббатини намойишкорона ифода этмади, писанда қилганлар, турли даражадаги киноя-ю қочиримлардан баландроқ турди. Аммо унинг фаолиятини жиддий кузатган киши Президент сийратидаги асл манзарани, оташин ғояни илғаши мумкин", – дея урғуланган материалда.

Мақолада таъкидланганидек, Ислом цивилизацияси маркази қурилиши фикри Ўзбекистон Президенти томонидан айнан у эндигина ишга киришган, 2017 йил ўртага ташланган ва бу улуғ ташаббусга киришилган эди. 

"Тошкентнинг машҳур Ҳазрати Имом маж­муаси ҳудудида жойлашган ­лойиҳа 10 гектарлик майдонни ўз ичига олади. Муҳташам иншоотнинг узунлиги 161, эни 118 метрга етади. У уч қаватдан иборат. Марказидаги мовий гумбаз баландлиги 65 метрни ташкил этади. Бино 1,8 гектар майдонда барпо этилиб, фойдаланиш ҳудуди 42 минг квадрат метр. Бу статистиканинг ўзи шуни кўрсатадики, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ўзининг маҳобати, майдони ва қамровига кўра, дунёда Ислом тарихи, маданияти ва цивилизацияларини ўрганиш ва тарғиб этишга қаратилган энг катта мажмуалардан бирига айланади", – деб ёзган Қудратилла Рафиқов. 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш