Тошкентда экология ва барқарор ривожланишга бағишланган халқаро кўргазма бўлиб ўтади
Май 30, 2025. 15:22 • 47 сония
• 54
КИЕВ, 31 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон пойтахтида экология ва барқарор ривожланишга бағишланган "ECO EXPO CENTRAL ASIA 2025" халқаро кўргазма ташкил этилади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Украинанинг "Open4business" янгиликлар порталида украин, инглиз ва рус тилларида жойлаштирилган мақолада ёзилишича, Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси украин компаниялари ва манфаатдор ташкилотларни Марказий Осиёда экология ва барқарор ривожланишга бағишланган йирик халқаро кўргазмада иштирок этишга таклиф қилмоқда.
2025 йилнинг 19 июнидан 21 июнига қадар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган "ECO EXPO CENTRAL ASIA 2025" кўргазмаси экотехнологиялар соҳасида фаолият юритувчи жаҳон компаниялари, инновацион стартаплар, давлат ва халқаро ташкилотлар, шунингдек, барқарор ривожланиш бўйича экспертларни бир масканда бирлаштиради.
Қайд этилишича, кўргазманинг саноат зоналари 16 та тематик йўналишни қамраб олади ва уларнинг ҳар бири барқарор ривожланишнинг асосий жиҳатларини акс эттиради. Улар орасида кўкаламзорлаштириш, "яшил" молия ва иқтисодиёт, экотуризм, Орол денгизи экологияси ва бошқа йўналишлар бор.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди