Венгрия ОАВ: Сўнгги йилларда Венгрия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик ажойиб тараққиётни кўрсатди
Май 23, 2025. 15:10 • 2 дақ
• 20
БУДАПЕШТ, 23 май. /"Дунё" АА/. Венгриянинг "Demokrata" журналида "Венгрия-Ўзбекистон ҳамкорлиги ўзаро манфаат келтиради" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Будапештда Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити бўлиб ўтди. Венгрия Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар, жумладан, Ўзбекистон билан ҳам аъло даражадаги алоқаларни йўлга қўйган", – деб ёзади муаллиф.
Мақолада Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида ўрнатилган дўстлик, стратегик шериклик ҳамда ҳамкорликнинг самарали натижалари ва истиқболлари хусусида сўз юритилган.
"Сўнгги йилларда Венгрия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик ажойиб тараққиётни кўрсатди. 2016 йилда Тошкентда Венгрия элчихонаси, 2023 йилда Будапештда Ўзбекистон элчихонаси очилган бўлса, 2021 йилда икки давлат ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилди. Шу билан бирга, Венгрия Ўзбекистон билан ўзаро муносабатларнинг бундай даражасига эришган биринчи Европа Иттифоқига аъзо давлат бўлди", – дейилади мақолада.
Нашрда сўнгги йилларда амалга оширилган қатор олий даражадаги ташрифлар ва музокаралар ҳақида ҳам таъкидланган. "2021 йилда Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Ўзбекистонга, 2022 йилда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрияга расмий ташриф билан бўлди. Икки давлат раҳбарлари ТДТ саммитлари доирасида бир неча бор икки томонлама музокаралар ўтказган", дея қайд этади муаллиф.
Шунингдек, мақолада, сўнгги йилларда Ўзбекистон халқаро алоқаларни диверсификация қилиш ва мамлакатнинг глобал мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган ташқи сиёсий фаолиятини фаоллаштиргани урғуланган. Бундан ташқари, расмий Тошкентнинг Европа Иттифоқи билан бир қаторда, Европа давлатлари билан икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш юзасидан изчил ҳаракатлари эътироф этилади.
Венгрия ОАВ Ўзбекистон ва Венгрия университетлари ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликнинг тобора кенгайиб бораётгани қайд этади.
"Европа Иттифоқи доирасида Венгрия Ўзбекистоннинг энг фаол ва муҳим ҳамкорларидан бирига айланди. Венгрия Европа Иттифоқи кун тартибида ЕИ ва Марказий Осиё ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашни фаол қўллаб-қувватлайдиган кам сонли Европа давлатларидан биридир" – деб ёзилган мақола хулосасида.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди