Logo

Яқин Шарқ ОАВ: Ўзбекистоннинг кадрлар тайёрлашдаги ўзига хос тажрибаси эътиборга лойиқ

Май 30, 2025. 16:46 • 2 дақ

66
Яқин Шарқ ОАВ: Ўзбекистоннинг кадрлар тайёрлашдаги ўзига хос тажрибаси эътиборга лойиқ

АР-РИЁЗ, 30 май. /"Дунё" АА/.  Иорданиянинг "Ammon News" ва Саудия Арабистонининг "Al Bawwaba" электрон нашрларида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг Давлат хизмати форумига оид ахборот материаллари эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири. 

Уларда 2025 йилнинг 23-25 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида БМТнинг Давлат хизмати форуми ўтказилиши маълум қилинган. Таъкидлангандек, мазкур нуфузли халқаро тадбир БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти ва Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташкил этилмоқда.

"Ушбу форуминининг Ўзбекистонда ташкил этилиши бежиз эмас. Форум ўз миссиясидан ташқари Ўзбекистоннинг давлат хизмати, электрон ҳукумат ва рақамлаштириш соҳасидаги ютуқлари ҳамда саъй-ҳаракатларини дунё ҳамжамиятига танитишда улкан хизмат қилади. Бу, Президент Шавкат Мирзиёев бошқарувидаги мустақил мамлакат учун ижобий қадамдир.",– дея қайд этилган мақолаларда

Шунингдек, материлларда Ўзбекистон етакчиси бошчилигида Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида барча соҳаларда тизимли ислоҳотлар олиб борилаётгани урғуланган. "Хусусан, 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистонда давлат хизмати тизимини янгилаш ва рақамлаштириш йўлга қўйилди. Давлат хизматлари марказлари ташкил этилиб, "Ягона дарча" тамойили жорий этилди. 2023 йил ҳолатига кўра, улар орқали аҳолига 13,2 миллиондан ортиқ хизмат кўрсатилди. Қишлоқ ва олис ҳудудларда яшовчи аҳоли учун мобил давлат хизматлари йўлга қўйилди" , – дея таъкидланган материалда.

Бундан ташқари, ўтган давр мобайнида мамлакат АКТ тизимлари ва рақамли инфратузилмасини такомиллаштириш мақсадида соҳага катта миқдордаги инвестицияларни жалб қилингани, натижада, 2024 йилда давлат хизматларидан фойдаланувчилар сони 10,3 миллионга етгани урғуланган.

 "Ўзбекистоннинг кадрлар тайёрлашдаги ўзига хос амалиёти эътиборга лойиқ. Мамлакатда бугун кадрлар юқори салоҳият, билим, тенглик, рақобатлилик, ихтиёрийлик, шаффофлик, холислик ва очиқлик тамойиллари асосида миллий кадрлар захирасига киритилмоқда. Ўзбекистон етакчиси давлат хизматчисининг интеллектуал даражаси қанча юқори бўлса, тизим шунчалик самарали ишлашини таъкидлаб, инсон капиталига эътиборни кучайтирди", – деб ёзилган "Ammon News" ва "Al Bawwaba" мақолаларида.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш