Logo

"London Post": Марказий Осиё мамлакатларининг ўзаро ишонч ва прагматизм асосидаги саъй-ҳаракатларини консолидация қилиш бутун минтақанинг мустаҳкам иқтисодий пойдеворини шакллантирмоқда

Ноябрь 16, 2025. 15:52 • 3 дақ

121
"London Post": Марказий Осиё мамлакатларининг ўзаро ишонч ва прагматизм асосидаги саъй-ҳаракатларини консолидация қилиш бутун минтақанинг мустаҳкам иқтисодий пойдеворини шакллантирмоқда

ЛОНДОН, 18 ноябр. /"Дунё" АА/. Буюк Британиянинг машҳур "London Post" янгиликлар порталида Тошкентда шу кунларда ўтказилаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақолада таъкидланишича, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари босқичма-босқич минтақа иқтисодиётини ривожлантириш бўйича умумий ёндашувларни ишлаб чиқишнинг асосий механизмига айланмоқда.

Ўзбекистон савдо, саноат кооперацияси ва барқарор транспорт-логистика занжирларини ривожлантиришга қаратилган интеграцион жараёнларнинг фаол ташаббускори сифатида иштирок этмоқда. Бугунги кунда минтақа сиёсий диалогдан сармоя, инновация ва саноатлаштиришга асосланган амалий ҳамкорлик босқичига ўтмоқда.

Ҳуқуқий базани уйғунлаштириш, тўсиқларни бартараф этиш ва ягона саноат стандартларини яратиш йўналишида олиб борилаётган изчил ишлар Марказий Осиё мамлакатлари учун энергетика, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати соҳаларида капитални жалб этиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун янги имкониятлар яратмоқда.

"Қозоғистон Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги етакчи ҳамкори бўлиб қолмоқда. 2025 йил январ - сентябрь ойларида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 3,48 миллиард АҚШ долларига етди (+15,5%). Экспорт 1,06 миллиард, импорт эса 2,42 миллиард долларни ташкил этди", - дейилади материалда.

"London Post" нашрида сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатлар стратегик ҳамкорлик даражасига чиққанлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Хусусан, ҳуқуқий базанинг асосини саноатнинг устувор йўналишларини ривожлантириш тўғрисидаги битимлар,

Шунингдек ўқинг

2023 - 2025-йилларга мўлжалланган стратегик савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастури ва 2030 йилгача савдони ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ташкил этади.

Шунингдек, мақолада таъкидланишича, Тожикистон Ўзбекистоннинг муҳим иқтисодий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Давлатлар ўртасида эркин савдо тўғрисидаги битим амал қилади, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия эса саноат ва инфратузилма соҳаларидаги лойиҳаларни мувофиқлаштирмоқда.

"Инвестицион яқинлашув рамзига айланган Ўзбекистон - Тожикистон инвестиция компаниясининг устав капитали 100 миллион долларгача оширилди. Компания озиқ-овқатни қайта ишлаш, макарон ишлаб чиқариш ва озиқ-овқат саноатини модернизация қилиш лойиҳаларини молиялаштирмоқда", - дея сўз юритилган "London Post" нашрида.

Туркманистон билан иқтисодий ҳамкорлик барқарор ривожланмоқда, саноат, энергетика ва логистика соҳаларида алоқалар кенгаймоқда. Узоқ муддатли ҳамкорлик ва инвестицияларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимлар бизнес учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратмоқда. Ўзбекистон Туркманистонга минерал ёқилғи, кимё ва саноат маҳсулотлари, машина ва ускуналар экспорт қилмоқда, Туркманистондан эса хом ашё ва нефт-кимё маҳсулотларини импорт қилмоқда. Туркман капитали иштирокидаги 200 га яқин корхоналар Ўзбекистонда фаолият юритмоқда, улар қадоқлаш материаллари, мебель, тўқимачилик ва нефт маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларида лойиҳаларни амалга оширмоқда.

"Савдо-иқтисодий ҳамкорлик натижалари минтақа янги босқичга тайёр эканини кўрсатмоқда. Ўзбекистон ҳамкорлар билан биргаликда саноат сиёсати, транспорт логистикаси ва инвестиция механизмлари бўйича умумий ёндашувларни шакллантирмоқда. Қўшма саноат зоналарини яратиш, трансчегаравий инвестицияларни рағбатлантириш ва юқори қўшимча қийматли маҳсулотларни илгари суриш ташаббуслари тобора фаоллашмоқда", - дейилада мақолада.

Манбада қайд этилишича, Марказий Осиё давлатларининг ўзаро ишонч ва прагматизм асосидаги бирлашуви бутун минтақа учун мустаҳкам иқтисодий пойдевор яратмоқда. Ўзбекистон эса қўшма тараққиёт ғоясини илгари сурувчи сифатида Марказий Осиёнинг янги саноат даврининг табиий интеграция марказига айланмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш