Покистондан муносабат: Болгария Президентининг Ўзбекистонга ташрифи стратегик шерикликни чуқурлаштириш йўлидаги салмоқли қадамдир
Июнь 12, 2025. 12:28 • 2 дақ
• 29
ИСЛОМОБОД, 12 июнь. /"Дунё" АА/. "Умумий келажакка жамияти" таҳлил маркази ижрочи директори Холид Таймур Акрам (Покистон) "Дунё" АА учун интервьюсида Болгария Президенти Румен Радевнинг Ўзбекистонга амалга оширган ташриф ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Мен учун Болгария Президенти Румен Радевнинг Ўзбекистонга ташрифи Марказий Осиё ва Шарқий Европа ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш истагини кўрсатувчи муҳим воқеадир.
Аввало, амалий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилганини юксак қадрлайман. Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, турли маҳсулотлар етказиб беришни кенгайтириш, шунингдек, пойтахтларда савдо уйлари очиш, имтиёзли кредит линиялари ажратиш тўғрисидаги қарорлар жуда аниқ қадамлардир.
Агросаноат мажмуаси, фармацевтика, геология, сунъий интеллект, рақамли технологиялар ва туризм каби истиқболли йўналишларда қўшма лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилаётгани етакчиларнинг узоқни кўра билишини кўрсатади. Айнан ушбу соҳалар бугунги кунда жаҳон иқтисодиётининг келажагини белгилаб беради ва бу соҳаларда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар ҳар икки давлатга ҳам катта наф келтириши мумкин.
Самарали қуруқлик ва ҳаво йўлакларини ривожлантириш, шунингдек, тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш имкониятларини кўриб чиқиш масаласи нафақат икки томонлама муносабатлар, балки бутун минтақа учун муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон Марказий Осиёдаги асосий давлат сифатида, Болгария эса ЕИ аъзоси сифатида янги логистика йўналишларини яратишда муҳим роль ўйнаши мумкин. Бу қитъалар ўртасидаги савдо-сотиқни фаоллаштиришга хизмат қилиши шубҳасиз.
Икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги қўшма декларациянинг имзоланиши ва бошқа икки томонлама ҳужжатларнинг алмашинуви икки томоннинг ниятлари қанчалик жиддий эканини кўрсатади.
Мен, шунингдек, қўшма "йўл харитаси" орқали келишувларнинг бажарилиши устидан тизимли назорат ўрнатиш ва Ҳукуматлараро комиссия ҳамраислари мавқеини ошириш истагини ҳам қайд этган бўлардим.
Умуман олганда, Болгария Президентининг Ўзбекистонга ташрифи стратегик шерикликни чуқурлаштириш йўлидаги салмоқли қадамдир.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари