Logo

Озарбайжон Президенти давлат ташрифи билан Тошкентга келди

Август 22, 2024. 16:55 • 57 сония

190
Озарбайжон Президенти давлат ташрифи билан Тошкентга келди

ТОШКЕНТ, 22 август. /"Дунё" АА/. Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди, – деб ёзди мамлакатимиз Ҳукумати раҳбари матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов ўзининг telegram-каналида. – Қисқа суҳбатдан сўнг, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ташриф дастурига мувофиқ навбатдаги манзилга жўнаб кетди".

Шунингдек ўқинг

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз етакчиси таклифига биноан Озарбайжон Президенти 22-23 август кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари раислигида олий даражадаги музокаралар ва Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлиси ўтказилиши режалаштирилган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш