Бокуда Ўзбекистон олий таълим муассасалари кўргазмаси бўлиб ўтди

Май 31, 2026. 16:30 • 2 дақ

84
Бокуда Ўзбекистон олий таълим муассасалари кўргазмаси бўлиб ўтди
Бокуда Ўзбекистон олий таълим муассасалари кўргазмаси бўлиб ўтди
Бокуда Ўзбекистон олий таълим муассасалари кўргазмаси бўлиб ўтди

БОКУ, 31 май. /“Дунё” АА/. Озарбайжон пойтахтида Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг учинчи кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Озарбайжон Фан ва таълим вазирлиги ҳамда “Ingla School Baku” таълим компанияси кўмагида ўтказилди. Кўргазмада Ўзбекистоннинг 16 та етакчи олий ўқув юртининг 30 дан ортиқ вакили иштирок этди.

Кўргазма доирасида икки мамлакат таълим муассасалари вакиллари ўртасида икки томонлама учрашувлар ҳам ташкил этилди.

Ташриф буюрувчиларга Ўзбекистонда олий таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўқув дастурларини модернизация қилиш, халқаро стандартлар ва рақамли технологияларни жорий этиш, шунингдек, хорижий университетлар билан ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида батафсил маълумот тақдим этилди.

Шунингдек ўқинг

Кўргазма давомида тиббиёт, журналистика, муҳандислик иши, транспорт ва логистика, ахборот технологиялари каби талаб юқори бўлган йўналишлар ҳамда бошқа замонавий мутахассисликлар бўйича таълим дастурлари намойиш қилинди.

Мазкур анжуман Озарбайжон жамоатчилиги ва оммавий ахборот воситалари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Хусусан, “Azertag.az”, “Cross Media”, “Redaktor.az”, “Report.az” ва “Sherg.az” каби етакчи нашрлари ҳамда “Ictimai TV” ва “ARB24” телеканаллари томонидан кенг ёритилди.

Таъкидланишича, 2025 йилда бўлиб ўтган биринчи кўргазма якунларига кўра, Ўзбекистонда таҳсил олаётган озарбайжонлик талабалар сони бир йил ичида ўн баробарга ортиб, мамлакатимизда таълим олишга қизиқиш билдирган ёшлар сони эса 5 минг нафардан ошган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш