Душанбедан муносабат: Ўзбекистон Евроосиёда янги континентал барқарорликни шакллантиришда муҳим ўрин тутмоқда

Октябрь 20, 2026. 13:00 • 2 дақ

• 227
Душанбедан муносабат: Ўзбекистон Евроосиёда янги континентал барқарорликни шакллантиришда муҳим ўрин тутмоқда

ДУШАНБЕ, 20 октябрь. /“Дунё” АА/. Тожикистон Миллий фанлар академияси Фалсафа, сиёсатшунослик ва ҳуқуқ институти илмий ходими Виктор Ким Ўзбекистон Президентининг Озарбайжонга амалий ташрифи ва ОҲИЧК саммитидаги иштироки юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

– Бокуда бўлиб ўтган ОҲИЧКнинг еттинчи саммити жаҳон сиёсатида туб бурилиш ясади. Евроосиё маконида янги хавфсизлик архитектураси шаклланмоқда. Унда асосий стратегик масалаларни “Марказий Осиё–Каспий–Жанубий Кавказ” минтақаси ҳал этмоқда.

Марказий Осиё ўзгаларнинг “катта ўйинлари” объекти мақомидан узил-кесил халос бўлди ва халқаро ҳуқуқнинг жипслашган субъекти сифатида ўзини намоён этди. Улкан ЯИМга эга бўлмаса-да, “Марказий Осиё–Каспий–Кавказ” макроминтақаси энг муҳим устунликка – қитъанинг ўзаро боғлиқлиги бўйича монополияга эга.

Шунингдек ўқинг

Ушбу янги Евроосиёнинг боғловчи бўғини сифатида Ўзбекистон майдонга чиқмоқда. Тошкентнинг Помирдан Кавказ ва Яқин Шарққача бўлган транспорт, рақамли ва энергетика йўлакларини туташтиришга қаратилган стратегик йўли ОҲИЧКга 30 йилдан бери етишмаётган нарса – амалий геоиқтисодий пойдеворни тақдим этмоқда.

Бокуда тарихий ҳақиқат ўз тасдиғини топмоқда: бугун айнан Евроосиё марказида янги континентал барқарорликка асос солинмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш