Франциядан муносабат: Ўзининг гўзал манзаралари билан машҳур ва замонавий дам олиш масканларини яратиш учун катта имкониятларга эга Зомин француз компанияларига алоҳида қизиқиш уйғотмоқда
Апрель 26, 2025. 13:34 • 2 дақ
• 214
ПАРИЖ, 26 апрель. /"Дунё" АА/. Франциянинг "POMA SAS" компаниясининг Марказий Осиё ва Кавказ бўйича вакили Антон Чудаев "Дунё" АА учун интервьюсида 23-24 апрель кунлари Зомин туманида бўлиб ўтган "Халқаро бизнес-форум Жиззах – 2025" тадбири ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Франция Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорларидан биридир. "POMA SAS" канат йўллари Марказий Осиё мамлакатларида муваффақиятли ишлайди ва транспорт ва туризм муаммоларини ҳал қилади.
"Жиззах – 2025" бизнес-форумидаги иштирокимиз ўзбекистонлик ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри алоқалар ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини берди.
Ўзбекистон халқаро бизнес ва инвестициялар учун, айниқса, туризм каби жадал ривожланаётган соҳаларда ўзини истиқболли ва жозибадор давлат сифатида ишонч билан намоён этмоқда.
"POMA SAS" учун ўзининг гўзал манзаралари билан машҳур ва замонавий дам олиш масканларини яратиш учун катта имкониятларга эга Зомин ҳудуди алоҳида қизиқиш уйғотмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва юртингизнинг Франциядаги элчихонасига француз компанияларини республикада ўз лойиҳаларини амалга оширишда қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдираман.
Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо алоқаларининг фаол ўсиб бораётганини инобатга олган ҳолда, Жиззах иқтисодий форуми икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва савдо алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи янги ташаббус ва лойиҳаларнинг катализаторига айланишига ишонаман.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кенжи Ҳирата: Япония–Ўзбекистон муносабатлари янги босқичга қадам қўймоқда
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот