Италиядан муносабат: Ўзбекистон жаҳон иқтисодиёти ва сиёсатига тобора кўпроқ интеграциялашмоқда

Июнь 06, 2026. 12:00 • 2 дақ

84
Италиядан муносабат: Ўзбекистон жаҳон иқтисодиёти ва сиёсатига тобора кўпроқ интеграциялашмоқда

РИМ, 6 июнь. /“Дунё” АА/. Италиядаги “Sandro Teti Editore” нашриёт компанияси директори, таниқли сиёсатшунос Сандро Тети “Дунё” ААга Ўзбекистон Президентининг 4–5 июнь кунлари Россияга амалий ташрифи ҳамда Петербург халқаро иқтисодий форумида иштироки юзасидан фикр билдирди:

– Фикримча, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Петербург халқаро иқтисодий форумидаги иштироки ғоятда муҳим. Бу Ўзбекистоннинг кўп векторли ташқи сиёсатни изчил амалга ошираётганини яққол намоён этади.

Шу нуқтаи назардан, мутахассис сифатида айтишим мумкинки, Ўзбекистон барча қўшнилари билан дўстона муносабатларни ўрната оладиган, анча эркин мамлакат сифатида Хитой, Европа Иттифоқи, Италия ва Россия билан аъло даражадаги алоқаларга эга.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон сўнгги йилларда катта ютуқларга эришди. Энг ёрқин мисоллардан бири – камбағаллик даражасининг 5 фоизгача пасайгани. Бу, назаримда, яхши ва яққол кўрсаткичдир.

Шунингдек ўқинг

Форум ҳақида гапирадиган бўлсак, албатта, Ўзбекистон ва Россия Президентлари ўртасидаги учрашув муҳим воқеадир.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг халқаро геосиёсий анжуманларда иштирок этаётгани, Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиёти ва сиёсатига тобора кўпроқ интеграциялашиб бораётгани ҳам муҳим далилдир. Ўзбекистон Президенти Петербург форумидаги иштироки билан буни яна бир бор исботлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш