Литвадан муносабат: "Халқаро бизнес форум – Жиззах– 2025" тадбири ҳудудни халқаро иқтисодий ҳамкорликнинг янги босқичига олиб чиқишда муҳим платформага айланди
Апрель 25, 2025. 11:25 • 2 дақ
• 116
ВИЛЬНЮС, 25 апрель. /"Дунё" АА/. Литванинг "TVG group" компанияси раҳбари Альбертас Ситавичиус "Дунё" АА учун интервьюсида 23-24 апрель кунлари Зомин туманида бўлиб ўтган "Халқаро бизнес форум – Жиззах 2025" тадбири ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Мамлакатингизда олиб борилаётган очиқ ва изчил инвестиция сиёсати самарасида Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ўсиш суръатларини намойиш этмоқда. Бу омил 23-24 апрель кунлари Жиззах вилоятининг Зомин туманида бўлиб ўтган "Халқаро бизнес форум – Жиззах 2025" тадбирида яққол намоён бўлди.
Мазкур тадбирнинг кўламли ва юқори савияда ташкил этилгани вилоятнинг хорижий ҳамкорлар билан сармоявий ва савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг янги йўналишлари ва ишбилармонлик имкониятларини очишга хизмат қилади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда республиканинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар самарасида тадбирда 30 дан ортиқ ҳамкор мамлакатлардан 300 дан ортиқ етакчи компаниялар раҳбарлари иштирок этди.
Иқтисодий форум доирасида қишлоқ хўжалиги, саноат, туризм ва хизмат кўрсатиш каби соҳаларда бир қатор тақдимотлар ўтказилди. Уларда хорижий инвесторларга берилаётган имтиёз ва қулай шарт-шароитлар, маҳаллий брендлар мавқеини ошириш, ҳудуднинг экспорт салоҳиятини янада кучайтириш бўйича чора-тадбирлар ҳақида айтиб ўтилди.
"Халқаро бизнес форум – Жиззах 2025" тадбири Европанинг йирик компаниялари вакилларининг катта эътиборини тортди ва улар мазкур форум ҳудудни халқаро иқтисодий ҳамкорликнинг янги босқичига олиб чиқишда муҳим платформага айланганини таъкидламоқда.
Таъкидлаш жоизки, Литва ишбилармон доиралари вакилларининг ўзбекистонлик шериклар билан ҳам инвестиция соҳасида, ҳам ўзбек маҳсулотларининг Болтиқбўйи мамлакатлари бозорларига экспортини кўпайтириш бўйича алоқаларни янада жадаллаштиришга қизиқиши ортиб бормоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кенжи Ҳирата: Япония–Ўзбекистон муносабатлари янги босқичга қадам қўймоқда
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот