Москвадан муносабат: Ўзбекистон Президенти ташаббуслари ТДТда қўшма рақамли лойиҳаларни амалга оширишга катта ҳисса қўшади
Май 16, 2026. 13:30 • 2 дақ
• 27
МОСКВА, 16 май. /“Дунё” АА/. Россия Фанлар академияси Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти директори ўринбосари, иқтисодиёт фанлари доктори Сергей Афонцев “Дунё” ААга Ўзбекистон Президентининг 15 май куни Туркистон шаҳрига амалга оширган хизмат сафари ва Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитидаги иштироки юзасидан фикр билдирди:
– Туркий давлатлар ташкилоти Марказий Осиё мамлакатларининг иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлаш соҳасида катта салоҳиятга эга. Бу борада Ўзбекистон ТДТ доирасидаги амалий интеграциянинг асосий ҳаракатлантирувчи кучларидан бири сифатида намоён бўлмоқда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ТДТда изчил равишда иқтисодий ривожланиш, инфратузилма лойиҳалари ва ҳамкорликнинг аниқ натижаларига алоҳида урғу бериб келмоқда. Бу ташаббуслар мамлакатнинг ТДТ иқтисодий кун тартибини мувофиқлаштирувчи марказлардан бири сифатидаги ролини мустаҳкамламоқда.
Одатда бу контекстда асосий эътибор иштирокчи давлатларнинг савдо ва инвестиция салоҳиятини бирлаштиришга қаратилади. Бироқ жорий йил Туркистонда бўлиб ўтган норасмий саммит доирасида асосий урғу замонавий рақамли технологияларни ривожлантиришга қаратилди. Бу ҳам муҳокама, ҳам амалий лойиҳаларни амалга ошириш учун жуда истиқболли мавзудир.
Бугунги кунда рақамли технологиялар доираси жуда кенг ва келажакда янада кенгайиши кутилмоқда. Уларнинг турли мамлакатларда қўлланиш салоҳияти миллий иқтисодиётлар олдида турган ривожланиш чақириқларига боғлиқ. Ривожланиш учун умумий чақириқларни аниқлаш ва уларга умумий жавоб топиш халқаро ҳамкорликнинг муҳим вазифасидир.
Ишончим комилки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги ташаббуслари ушбу мақсадга эришишга муҳим ҳисса қўшади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Бокудан муносабат: Ўзбекистоннинг ТДТдаги ташаббуслари ташкилот доирасидаги ҳамкорликни амалий ва аниқ натижаларга йўналтирмоқда

Туркий давлатлар ташкилоти саммити ҳамкорликнинг янги устувор йўналишларини белгилаб беради


