Ўзбекистон делегацияси БРИКС ташқи ишлар вазирларининг Деҳлидаги учрашувида иштирок этди

Май 15, 2026. 20:00 • 58 сония

32
Ўзбекистон делегацияси БРИКС ташқи ишлар вазирларининг Деҳлидаги учрашувида иштирок этди
Ўзбекистон делегацияси БРИКС ташқи ишлар вазирларининг Деҳлидаги учрашувида иштирок этди

ТОШКЕНТ, 15 май. /“Дунё” АА/. 2026 йил 14-15 май кунлари Деҳли шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бошчилигидаги делегация БРИКСга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашувида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, хорижий давлатлар делегациялари раҳбарлари Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди томонидан қабул қилинди.

Форум доирасида Ўзбекистон делегацияси БРИКС анжумани кун тартибига киритилган асосий мавзулар бўйича ўз нуқтайи назарини етказди. Хусусан, барқарор ривожланиш жараёнида инновация масалаларига урғу берилди, глобал бошқарув тизими, кўп томонлама алоқалар ҳамда етакчи халқаро ташкилотлар фаолиятини ислоҳ қилиш истиқболларига эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган очиқ ва прагматик минтақавий сиёсат яхши қўшничиликни мустаҳкамлашга ва ягона хавфсизлик маконини шакллантиришга хизмат қилаётгани эътироф этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш