Покистондан муносабат: Ўзбекистон минтақалараро интеграцияни фаол илгари сураётган драйвер
Май 23, 2025. 09:17 • 2 дақ
• 68
ИСЛОМОБОД, 23 май. /"Дунё" АА/. Пешовар университети қошидаги Ҳудудий тадқиқотлар маркази директори, профессор Шабир Аҳмад Хан (Покистон) "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 21-22 май кунлари Словенияга буюрган расмий ташрифи ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

–Ўзбекистон ва Словения етакчиларининг Любляна шаҳрида ўтказилган учрашуви нафақат икки мамлакат муносабатлари, балки кенг Евроосиё маконидаги геоиқтисодий жараёнлар жиҳатидан ҳам муҳим воқелик.
Холис эксперт сифатида, олий даражада 20 йиллик танаффусдан сўнг ўтказилган ушбу самарали музокараларни Ўзбекистон олиб бораётган мувозанатли ва прагматик ташқи сиёсати самарали натижаси, дея баҳолайман.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Словения, ва умуман Европа Иттифоқи мамлакатлари билан муносабатларни янада мустаҳкамлаш борасидаги сиёсати, замонавий технологиялар, фармацевтика, саноат кооперацияси ва таълим соҳаларида аниқ йўналиш ва лойиҳалар асосида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ташаббуслари алоҳида эътиборга молик.
Бугунги Ўзбекистонни минтақалараро интеграцияни фаол илгари сураётган драйвер дейиш мумкин. Мамлакатнинг Словения "Копер" порти орқали Европага бозорига чиқиш ташаббуси Марказий Осиёнинг Европа иттифоқи билан транспорт, савдо ва инфратузилма нуқтаи назаридан интеграциясини янада чуқурлаштиришга хизмат қилади.
Меҳнат миграцияси соҳасида ташкил этилаётган тизимли ҳамкорлик ҳам мамлакатнинг демографик устунликларни самарали ишга солиш, ишчи кучини тайёрлаш мезонларини халқаро меҳнат бозорига стандартларига мослаштириш, кадрлар тайёрлаш сифатини оширишга имкон яратади. Покистонда ҳам мазкур йўналишдаги амалиёт ва илғор тажрибани ўрганишга катта қизиқиш мавжуд.
Таълим ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорлик, ёшлар форумлари ва қўшма таълим дастурлари икки мамлакатнинг "интеллектуал дипломатия"ни ривожлантиришга бўлган ўзаро интилишидан дарак беради. Бу орқали икки мамлакат ўртасидаги узоқ муддатли мўлжалланган алоқалар учун инсон капитали воситасида мустаҳкам пойдевор яратилади.
Ўзбекистон ва Словения ҳамкорлиги икки мамлакатнинг ўзаро манфаатлари, минтақавий барқарорлик ва халқаро шерикчилик сари интилиши натижаси ҳисобланади. Бу муносабатлар келгусида Европа ва Марказий Осиё ўртасидаги ўзаро ишончни янада мустаҳкамлайди, барқарор, самарали ҳамда мақсадга йўналтирилган ҳамкорликни жадал ривожланишига олиб келади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кенжи Ҳирата: Япония–Ўзбекистон муносабатлари янги босқичга қадам қўймоқда
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот