Япониядан муносабат: Ўзбекистон ва Туркманистон минтақавий барқарорлик ва Марказий Осиёнинг халқаро майдондаги ролини мустаҳкамлаш сари биргаликда интилмоқда
Апрель 27, 2025. 12:09 • 1 дақ
• 67
ТОКИО, 27 апрель. /"Дунё" АА/. Марказий Осиё ва Кавказ тадқиқотлари илмий-тадқиқот институти директори Тецуджи Танака (Япония) "Дунё" АА учун интервьюсида Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг 23-24 апрель кунлари Самарқанд шаҳрига буюрган ташриф ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Ташриф икки қардош давлат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришда муҳим босқич бўлди. Очиқлик ва ўзаро англашув муҳитида ўтган музокаралар чоғида томонлар тарихий-маданий ва гуманитар қадриятларга асосланган икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш тарафдори эканликларини тасдиқладилар.
Бугун яқин қўшничилик, қардошлик ва кўп асрлик дўстлик ришталари билан боғланган Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик барча соҳаларда муваффақиятли ривожланмоқда.
Таъкидлаш жоизки, икки давлат ишбилармон доиралари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.
Шу нуқтаи назардан, томонлар жорий йилда Туркманистон-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишини, Учинчи ҳудудлараро форумни, шунингдек, миллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари кўргазмасини ўтказиш муҳимлигини таъкидладилар. Ушбу тадбирлар Ўзбекистон-Туркманистон иқтисодий алоқаларини янада кенгайтириш ва фаоллаштиришга хизмат қилишига ишонаман.
Умуман олганда, мазкур ташриф Ўзбекистон ва Туркманистон бир йўналишда – барқарор ривожланиш, минтақавий барқарорлик ва Марказий Осиёнинг халқаро майдондаги ролини мустаҳкамлаш сари интилаётганининг яна бир тасдиғи бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кенжи Ҳирата: Япония–Ўзбекистон муносабатлари янги босқичга қадам қўймоқда
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот