Logo

Исломободда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги нишонланди

Апрель 11, 2026. 11:03 • 3 дақ

138
Исломободда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги нишонланди

ИСЛОМОБОД, 11 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонасида буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда Покистонда вақтинча ва доимий яшаётган ватандошлар иштирок этди.

Тадбир Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаевнинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақидаги маърузаси билан бошланди.

Ҳужжат Амир Темурнинг шахсияти, унинг башарият тарихи ва Турон тамаддунидаги ўрни ҳамда темурийларнинг бой ва бетакрор меросини чуқур ўрганиш, Ўзбекистон ва чет элларда кенг оммалаштириш мақсадида қабул қилингани қайд этилди. “Мазкур қарорнинг асосий мақсади “Иккинчи Уйғониш даврининг миллий ва умуминсоний моҳияти, ёш авлодни Янги Ўзбекистон бунёдкорлари этиб тарбиялаш борасидаги улкан ўрни ва таъсирини инобатга олиб, ушбу йўналишда амалга оширилаётган ташкилий-амалий, илмий ва маънавий-маърифий ишларни янги сифат босқичига кўтариш” ҳисобланади”, – деди Ўзбекистон элчиси.

Таъкидланганидек, қарорга мувофиқ, жорий йилда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги мамлакатимиз ва хорижда кенг нишонланмоқда. Маърузада, шунингдек, Амир Темур дипломатиясининг ўзига хос томонлари алоҳида урғуланди.

Тадбирда иштирок этган юртдошларимиз ҳам Амир Темур мероси ҳақидаги фикрларини билдиришди.

Марғуба Ризаева, ватандош:

– Ўзим кўп йиллар мактаб ўқитувчи бўлганим учун Соҳибқирон Амир Темур ҳақидаги кўп ўқиганман ва билганларимизни ўқувчиларга етказганмиз. Тўғри, авваллари Амир Темур ва бошқа улуғ аждодларимиз ҳақида мактабларда жуда кам ўқитилган. Бугун эса ўқувчилар Амир Темур меросини чуқур ўрганиш учун барча имклониятларга эга.  Биз аждодлари Амир Темур яратган давлатчилик билан ҳақли тарзда фахрланамиз. Амир Темур иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маънавий тамойиллар асносида қудратли марказлашган Мовароуннаҳр давлатини яратди. Улкан ҳудудларни қамраб олган мазкур салтанат халқаро савдо-сотиқ ва Европа билан ҳамкорликнинг жадал ривожланишига ҳам хизмат қилган. Шунингдек, у илм-фан ва маданиятга раҳномолик қилди, бунёдкорлик ишларига катта эътибор қаратди. Амир Темур мероси ҳақли равишда ўзбек халқининг катта бойлиги, уларни ўрганиш ва келгуси авлодларга безавол етказиш бурчимиз.

Жамила Арифбаева, ватандош:

– Покистонда буюк Соҳибқирон Амир Темур таваллуудининг 690 йиллигига бағишлаган тадбирни нишонлаётганимизда жуда хурсандмиз. Амир Темур нафақат Ўзбекистон учун балки Жанубий Осиё мамлакатлари ривожи учун катта ҳисса қўшган. Шу учун Амир Темур фаолияти хақларо миқёсда ҳам чуқур ўрганилмоқда. Покистонда ҳам Амир Темурга бағишланган бир қатор  тадқиқот ишлари олиб борилган ва бир қатор китоблар ёзилган. Бироқ, ўйлашимча Амир Темурнинг Покистонга қилган юришлари ва бу ерда амлга оширган буёндкорлик ишлари тўлиқ ўрганилмаган. Покистонда ушбу жабҳадаги илмий-тадққот ишларини янада жадаллаштириш Амир Темур ҳақида биз билмаган маълумотларни тақдим этади, деб ўйлайман

Шунингдек, сўзга чиққанлар буюк бобокалонимиз Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти, Темурийлар даври давлатчилиги, илм-фани ва маданияти, Амир Темур дипломатияси ҳақида тўталиб ўтдилар.

Тадбир сўнгида покистонда яшаётган ватандошларнинг фарзандлари “Темур тузуклари”дан парчалар ўқиб берди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш