Новосибирсклик меҳмонлар ўзбек миллий анъаналари ва ошхонаси билан танишди
Апрель 11, 2026. 14:30 • 2 дақ
• 67
НОВОСИБИРСК, 11 апрель. / “Дунё” АА/ Новосибирск миллий маданият уйида баҳор ва янгиланиш байрами – Наврўзга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбир Новосибирскнинг давлат, академик ва илмий доиралари вакиллари, мактаб ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари, ватандошлар, ушбу баҳор байрамининг кўп асрлик тарихи ва анъаналари билан яқиндан танишиш истагида бўлган барчани бирлаштирди.
Байрамда иштирок этганлар ўзбек халқининг маданияти, кўп асрлик анъана ва урф-одатлари, Наврўзнинг келиб чиқиш тарихи, Ўзбекистонда уни нишонлашнинг ўзига хос хусусиятлари билан яқиндан танишди.
Тадбир меҳмонлари нафақат баҳор байрами муҳитидан баҳраманд бўлишди, балки Бош консулхона томонидан тайёрланган миллий либослар ва кулолчилик буюмларининг ранг-баранг кўргазмаси билан танишиш имконига эга бўлди. Шу билан бирга, Миллий маданият уйи тарбияланувчилари ижросидаги жўшқин куй-қўшиқлар, рақслар, ўзбек нонлари, сомса, сумалак ва бошқа баҳорий таомлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Шунингдек, сумалакнинг тайёрланиш жараёни, бу баҳор таомининг ҳар бир Ўзбекистон фуқароси ҳаётидаги ўзига хос аҳамияти ҳақидаги ҳикоя йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси