Бокуда Амир Темурнинг 690 йиллигига бағишланган ижодий танлов ўтказилди
Апрель 10, 2026. 12:29 • 2 дақ
• 79
БОКУ, 10 апрель. /“Дунё” АА/. Озарбайжон Фан ва таълим вазирлиги қошидаги 53-мактабда “OCEP” лойиҳаси доирасида “Амир Темур – озарбайжонлик ўқувчилар нигоҳида” номли ижодий кўрик-танлов бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида ташкил этилган ушбу ижодий беллашув совриндорларини тақдирлаш маросимида қатор расмий шахслар, жумладан, Озарбайжон Фан ва таълим вазирлиги вакиллари иштирок этди.
Тақдирлаш маросимда мамлакатимизнинг Озарбайжондаги элчиси Баҳром Ашрафхонов нутқ сўзлаб, Амир Темур жаҳон тарихининг энг ёрқин сиймоларидан бири эканини таъкидлади. Соҳибқирон қудратли давлат асосчиси, ислоҳотчи, илм-фан, маданият ва меъморчилик ҳомийси сифатида тарихда ўчмас из қолдирганини қайд этди.
Тадбир иштирокчилари ёш авлодга Амир Темурнинг давлатчилик фаолияти, илм-фан ва маданиятга қўшган улкан ҳиссасини чуқур ўргатиш муҳим эканини таъкидлади. Бундай танловлар ёш авлоднинг дўст халқлар тарихи ва маданиятига бўлган қизиқишини оширишга, уларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилиши қайд этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси