Logo

Ўзбек гилами ва халқ амалий санъати намуналари Ашхободда ўтган халқаро кўргазмада эътироф этилди

Май 27, 2025. 12:30 • 41 сония

53
Ўзбек гилами ва халқ амалий санъати намуналари Ашхободда ўтган халқаро кўргазмада эътироф этилди

АШХОБОД, 27 май. /"Дунё" АА/. Туркманистон пойтахтида гилам маҳсулотлари кўргазмаси ва Бутунжаҳон туркман гиламчилари уюшмасининг ХХV йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирнинг очилиш маросимида Туркманистон Межлиси раиси Дуньягозель Гулманова, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ашхободда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари, мамлакат тўқимачилик саноати корхоналари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Анжуман доирасида Республика туркман миллий маданий маркази раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулдона Авездурдиева бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси томонидан ўзбек гилами ва халқ амалий санъати намуналари кўргазмаси ташкил этилди.

Мамлакатимиз стендига ташриф буюрган туркман расмий ва жамоатчилик вакиллари ҳамда хорижий меҳмонлар Ўзбекистоннинг бой маданияти ва санъатини, жадаллик билан ривожланиб бораётган сайёҳлик салоҳияти алоҳида эътироф этишди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш