Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида саноат кооперацияси маркази ташкил этилади
Февраль 07, 2025. 09:21 • 55 сония
• 153
ОСТОНА, 7 февраль. /"Дунё" АА/. Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида саноат кооперацияси маркази барпо этилади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Казинформ" халқаро ахборот агентлиги маълумотига кўра, Қозоғистон Парламенти Мажлиси депутатлари "Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида "Марказий Осиё" саноат кооперацияси халқаро маркази фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида"ги қонун лойиҳасини маъқуллади.
Қозоғистон савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев таъкидига кўра, келишув Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 20-йиғилиши қарорини амалга оширади.
Марказ "Атамекен" (Қозоғистон) ва "Гулистон" (Ўзбекистон) назорат-ўтказиш пунктлари яқинида жойлашган бўлиб, ишлаб чиқариш майдонлари, омборлар, шунингдек, транспорт инфратузилмасини ўз ичига олади. Бу юк ташишни тезлаштиради, логистика харажатларини камайтиради, етказиб бериш занжири иштирокчилари сонини камайтиради, истеъмолчилар учун маҳсулотнинг якуний таннархини пасайтиради, етказиб бериш тезлигини оширади ва "Шимол-Жануб" йўлаги доирасида ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантиради.
Объектнинг умумий майдони 100 гектарни ташкил этади, шундан 50 гектар Қозоғистон, 50 гектар Ўзбекистон қисмидир. Муайян ҳудудга минтақавий саноат зонаси мақоми берилади.
"Казинформ" ХАА манбасида таъкидланишича, марказ инфратузилмаси бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан барпо этилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўш шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди
АДПИ педагоглари Қирғиз–ўзбек халқаро университети фаолияти билан танишди
Марказий Осиё давлатлари коррупцияга қарши курашда минтақавий ҳамкорликни кучайтирмоқда