Ўзбекистон–Қирғизистон эксперт кенгашини ташкил этиш тўғрисида меморандум имзоланди
Август 01, 2024. 10:19 • 56 сония
• 453
ТОШКЕНТ, 1 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва Қирғизистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ташаббуслар миллий институти ўртасида 30 июль куни Ўзбекистон–Қирғизистон эксперт кенгашини ташкил этиш тўғрисида меморандум имзоланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Кенгашнинг ташкил этилиши жорий йилнинг 18-19 июль кунлари бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон–Қирғизистон саммити якунлари бўйича эришилган келишувларнинг амалга оширилиши экспертлар томонидан қўллаб-қувватланишининг муҳим механизмига айланади.
Кенгаш тегишли экспертлар ва мутахассисларни жалб қилиш орқали мамлакатлар ўртасидаги экспертлар мулоқотига мунтазам ва мазмунли характер беришга мўлжалланган.
Ушбу механизм доирасида савдо-иқтисодий, саноат, технологик ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг ҳолатини таҳлил қилиш ва ўсишнинг янги нуқталарини излашга алоҳида эътибор қаратилади.
Бундан ташқари, экспертлар икки давлат раҳбарларининг минтақадаги барча мамлакатлар иқтисодиётининг ривожланишига мультипликатив таъсир кўрсатувчи ташаббусларини, жумладан, Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилиши, Қамбарота ГЭС-1 қурилиши контекстида сув-энергетика соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратадилар.
Учрашув якунлари бўйича 2024 йил охиригача қўшма конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва ўзаро манфаатли мавзулар бўйича тадқиқотлар ўтказишни назарда тутувчи "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Марказий Осиёга Оқсоқоллар кенгаши нима учун керак - эксперт фикри
Ўш шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди
АДПИ педагоглари Қирғиз–ўзбек халқаро университети фаолияти билан танишди
Марказий Осиё давлатлари коррупцияга қарши курашда минтақавий ҳамкорликни кучайтирмоқда