Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида "Made in Uzbekistan" миллий маҳсулотлар ярмаркаси очилди
Август 28, 2025. 15:43 • 38 сония
• 56
ОҚТОВ, 29 август. /"Дунё"AA/. Жорий йилнинг 28 август куни Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида "Made in Uzbekistan" миллий маҳсулотлар ярмаркаси очилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Унда Қорақалпоғистон, Хоразм, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи етакчи корхоналар ўз маҳсулотлари билан иштирок этаяпти.
Ярмаркада янги ва қуритилган мевалар, сабзавотлар, сут ва консерва маҳсулотлари, ширинликлар, тўқимачилик, қурилиш моллари, мебель, электр ускуналари, қўл меҳнати буюмлари, гиламлар ҳамда сувенирлар намойиш этилиши режалаштирилган.
"Caspian Oil City" марказида ташкил этилган ярмарка Қозоғистоннинг Манғистау вилояти аҳолисини Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан таништириш мақсадида ташкил этилди.
Ташкилотчиларга кўра, маҳаллий аҳоли маҳсулотларни тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчилардан ҳамёнбоп нархларда харид қилиш имкониятига эга бўлмоқда.
"Made in Uzbekistan" миллий маҳсулотлар ярмаркаси 30 августга қадар давом этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўш шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди
АДПИ педагоглари Қирғиз–ўзбек халқаро университети фаолияти билан танишди
Марказий Осиё давлатлари коррупцияга қарши курашда минтақавий ҳамкорликни кучайтирмоқда