Каттақўрғон шаҳар драма театри жамоаси ижодий сафар билан Тожикистонга борди
Декабрь 10, 2023. 08:30 • 33 сония
• 164
ДУШАНБЕ, 10 декабрь. /«Дунё» АА/. Каттақўрғон шаҳар драма театри ижодий жамоаси гастрол сафари билан Тожикистонга борди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ижодий сафар давомида Душанбе шаҳридаги Владимир Маяковский номидаги рус академик драма театрида Абдулла Авлонийнинг «Адвокатлик осонми» спектакли намойиш этилди.
Спектаклда Тожикистондаги ўзбек диаспораси вакиллари, талабалар ҳамда таниқли тожик санъат ва маданият соҳаси вакиллари ташриф буюрди.
Каттақўрғон шаҳар драма театри ижодий жамоаси ижросидаги ушбу спектакль томошабинлар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.
Томоша сўнгида Тожикистон маданият вакиллари ва Каттақўрғон шаҳар драма театри раҳбарлари сўзга чиқиб, давлатларимиз раҳбарлари томонидан олиб борилаётган оқилона ва дўстона сиёсат икки мамлакат ўртасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлашди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўш шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди
АДПИ педагоглари Қирғиз–ўзбек халқаро университети фаолияти билан танишди
Марказий Осиё давлатлари коррупцияга қарши курашда минтақавий ҳамкорликни кучайтирмоқда